Украинага босқин: 398-кун | Россия яна Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларини “ҳудкуш дрон”лар билан ҳужумга тутди
Россия Киев, Днепр ва Херсонни Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан ҳужумга тутди. Украина президенти Владимир Зеленский кутилмаганда Запорожья вилоятидаги жабҳа чизиғига борди. Германиянинг 18 та “Леопард-2” танки Украинага етиб келди.