Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидан енгиллаштирилган тарзда ўтилишига оид шартномалар икки давлат томонидан ратификация қилинганига бир неча ой бўлди. Бироқ минглаб одамлар интиқиб кутаётган бу жараён қачон бошланиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.