Линклар

Шошилинч хабар
15 июн 2024, Тошкент вақти: 00:44

Японияда кучли зилзила ортидан цунами хавфи юзага келди


Душанба куни Япониянинг марказий минтақаларида қатор кучли ер силкинишлари қайд этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, энг кучли ер силкиниши 7,6 баллни ташкил этган. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

Япония ҳукумати мамлакатнинг ғарбида цунами хавфидан огоҳлик эълон қилди. Reuters агентлигига кўра, цунами хавфи сув тўлқинининг 3 метрдан баландроққа кўтарилиш эҳтимолини англатади.

Япония Бош вазири Фумио Кисида цунами хавфи остидаги минтақалар аҳолисини "дарҳол" уйларини ташлаб чиқиш ҳақида огоҳлантирган.

Цунами хавфи, шунингдек, Россиянинг Владивосток, Хабаровск ўлкалари ҳамда Сахалин оролида ҳам эълон қилинди.

The Guardian нашрининг ёзишича, Япония шифохоналарига биринчи жабрланганларни келтириш бошланган - жароҳатланганлар сони аниқланмоқда. Исикава минтақасидаги шифохоналар электр таъминоти узилгани боис генераторларда ишламоқда.

Исикава ва Ниигата префектураларида вайронагарчиликлар борлиги хабар қилинмоқда. 36 мингдан ортиқ уйлар электр энергиясисиз қолган.

Япония расмийларига кўра, зилзила ҳудудидаги атом электр станцияларида атом реакторлари билан боғлиқ муаммо қайд этилмаган. Аммо ядровий иншоотларда нефт оқиб чиқиши ва бошқа унча катта бўлмаган зарарланиш борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG