Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2024, Тошкент вақти: 18:52

Қодиров оиласи ва отларига санкциялар бекор қилиниши эвазига асирларни озод қилишни таклиф қилди


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШга ўзининг оила аъзолари ва отларига нисбатан санкциялар бекор қилиниши эвазига асирга олинган украиналик ҳарбийларни озод этишни таклиф қилди.

Бу ҳақда у Грознийда АҚШ разведкаси собиқ ходими Скотт Риттер иштирок этган тадбир чоғида маълум қилди.

"Бизда Донецк, Луганскдан олиб келинган асирлар бор. Мен меҳмонимизга [Скотт Риттерга] [ҳарбий асирлар рўйхатини] бераман. Агар улар онамдан, қизларимдан, бегуноҳ одамлардан, отларимдан санкцияларни олиб ташлашса. мен, < …> кейин биз бу одамларни қўйиб юборамиз", - деб айтган Қодиров.

Рўйхат Риттерга топширилганда асирга олинган украиналикларнинг видеоёзуви кўрсатилган.

Айтилишича, Қодировнинг қариндошлари, унинг самолётлари ва отларига нисбатан санкциялар бекор қилинса, 20 маҳбусни озод қилиш таклиф қилинган.

Қодировнинг телеграм-каналида Чеченистон раҳбари таъкидлаганидек, “АҚШ ташқи сиёсатини, шунингдек, Украина томонининг ҳаракатларини изчил танқид қилган”и билан танилган Риттернинг ташрифи натижалари ҳақида хабар эълон қилинди. Бироқ, унинг постида у худди шундай таклиф ва маҳбуслар рўйхатини Риттерга етказгани айтилмаган.

2022 йил сентабрида Қўшма Штатлар Қодировнинг рафиқаси Медни ва унинг рафиқалари Фотима ва Аминат, шунингдек, қизлари Ойҳат, Табарик ва Каринага қарши шахсий санкциялар (саёҳатни тақиқлаш ва активларини музлатиш) чораларини қўллаган эди. Бундан ташқари, Аишат Қодированинг Фирдавс модалар уйи ҳам санкциялар остида қолди.

2023 йил август ойида Қўшма Штатлар унинг онаси Айманини санкциялар рўйхатига киритди. Чеченистон раҳбарининг ўзи 2020 йил июлидан бери судсиз қотилликлар, қийноқлар ва бошқа жиддий инсон ҳуқуқлари бузилиши учун Америка санкциялари остида қолмоқда.

2023 йил март ойида Қодиров ўзининг зотли айғри Зазу ўзига, оиласига ва жамоасига қаратилган “санкцияларнинг биринчи қурбонига айланганини” айтди. От Қодировнинг мулки сифатида санкцияланган. Кейинроқ айғир Чехиянинг Крабчице қишлоғидаги отхонадан ўғирланганди.

XS
SM
MD
LG