Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2024, Тошкент вақти: 12:30

Қозоғистондаги кафеда портлашда икки нафар ўзбекистонлик ўлди


Қозоғистоннинг Урал шаҳридаги Rizyq кафесида 5 январь куни содир бўлган портлашда уч киши, бир нафар қозоғистонлик қиз ва икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Олти киши куйиш жароҳати олган.

Портлаш кафе биқинидаги жойни ижарага олган новвойхонада содир бўлган. Дастлабки тахминга кўра, газ баллони портлаган.

Фавқулодда ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда, деб хабар берди “Уральская неделя” газетаси.

Кафеда ҳалок бўлганлардан бири, 19 ёшли Маргарита Мухаметжанованинг отаси Абзал Каделов “Уралская неделя” газетасига берган интервьюсида бир неча бор муассаса эгасининг эътиборини газ баллонлари хавфига қаратганини айтди.

Бу газ баллонларидан нон ва сомса тайёрлаб сотиш учун кафега кираверишдаги кичик жойни ижарага олган Ўзбекистон фуқаролари фойдаланган.

“Бу газ баллонларини ҳамма кўрган. Мен ўзим икки марта у ерда ўзбек таомларини тайёрлаётган Муҳаммадга бу нормал эмаслигини айтдим ва у майли, кейин уларни олиб ташлайман, деди. Мана Маргаританинг фотосурати (отаси телефонида суратни кўрсатади). У 16 декабр куни туғилган кунини шу кафеда нишонлаган. Суратда эса кафега кираверишда бу газ баллонларини кўришингиз мумкин. Кеча портлашдан кейин қизимни ўша ерда қидираётганимда, бир полициячи олдимга келиб, бир кун олдин кечқурун соат тўққизларда шу кафега кираверишда газ баллонларини кўрганини айтди”.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг қайси вилоятдан эканлиги ва уларнинг фамилиялари очиқланмаган.

Ўтган йилнинг 30 ноябр куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги ётоқхоналардан бирида катта ёнғин содир бўлган ва унда икки ўзбекистонлик дохил 13 киши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG