Линклар

Шошилинч хабар
26 феврал 2024, Тошкент вақти: 23:39

Ўзбекистон ва минтақада зилзила юз берди. Эпицентр Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида


Тошкентда зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.
Тошкентда зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.

22 январь куни Тошкент вақти билан 23:08 да Ўзбекистон пойтахти ва Фарғона водийсида 3-4 баллик зилзила қайд этилди.

Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 862 км жануби-шарқда, Хитой-Қирғизистон чегараси яқинидаги Шинжон-Уйғур автоном минтақасининг Аксу округида жойлашган. Зилзила кучи эпицентрда 7 баллни ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Андижон вилоятида 3-4 балл;

Фарғона вилоятида 3-4 балл;

Наманган вилоятида 3-4 балл;

Тошкент шаҳрида 3 балл.

Ер силкинишлар қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам қайд этилган.

Олмаота шаҳрида зилзила кучи 5 баллни ташкил этган, такрорий ер силкинишлари кузатилган.

Тармоқларда шаҳар аҳолиси қўрқувдан кўчаларга чиққани акс этган видеолар тарқалди.

Олмаота шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи Нурлан Атигаевга кўра, талафотлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Озодлик қозоқ хизматининг хабар беришича, Атигаев шаҳарликларни ваҳимага берилмаслик, миш-мишларга ишонмаслик ва "кейинги тавсия"га қадар кўчада қолишга чақирган.

Унча кучли бўлмаган силкинишлар Остонада ҳам сезилган.

Дастлабки хабарларга кўра, Олмаотадаги қайта ер силкинишлари биринчи зилзиладан ярим соат ўтиб юз берган.

Сўнгги хабарларга кўра, Тошкент вақти билан 00:36 да Хитой-Қирғизистон чегарасида такрорий зилзила содир бўлган, АҚШ Геология хизматига кўра унинг кучи 5,5 баллни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG