Линклар

Шошилинч хабар
27 феврал 2024, Тошкент вақти: 02:39

Қозоғистонда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди


Олжас Бектенов.
Олжас Бектенов.

Қозоғистоннинг янги Бош вазири этиб бунга қадар президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган Олжас Бектенов тасдиқланди.

Ўтмишда аксилкоррупция агентлигини бошқарган Бектенов номзодини президент Қасим- Жомарт Тоқаевга иқтидордаги Нур Отан партияси тақдим қилган.

Сешанба куни Қозоғистон парламенти депутатлари Бектенов номзодини қўллаб -қувватлади.

Президент администрациясининг янги раҳбари этиб Ойбек Дадебаев тайинланди.

Собиқ ҳукуматнинг аксар аъзолари ўз лавозимларини сақлаб қолди.

Олдинроқ Оқўрда расмий сайтида президент Тоқаев Алихон Смаилов бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилгани ҳақидаги фармон матни эълон қилинганди.

Ҳукумат истеъфоси Қозоғистонда нарх-навонинг кўтарилиши ва Манғистау вилоятида нефтчиларнинг маошларни ошириш талаби билан давом этаётган норозилик намойишлари манзарасида юз бермоқда.

Асли касби ҳуқуқшунос бўлган 43 яшар Бектенов 2022 йил январидаги қонли воқеалар ортидан бир муддат аксилкоррупция агентлигига раҳбарлик қилган эди. Ўша йил октябрида президент Тоқаев Бектеновга махсус аксилкоррупция хизмати генерал-лейтенанти унвонини берган.

Бектеновнинг тайинланиши ортидан мамлакатда собиқ президент Назарбоев атрофидаги қатор шахслар ҳибсга олинган ва коррупцияда айбланиб қамоққа ташланган.

7 февраль куни янги ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 6 февраль куни қозоғистонлик ҳамкасби билан телефон мулоқоти ўтказган. Бош вазир матбуот хизматиинг Телеграм-каналидаги хабарда айтилишича, Арипов Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тайинлангани билан табриклаган. Олдинроқ Ариповнинг айни муносабат билан Бектеновга табрик мактуби юборгани ҳам хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG