Линклар

Шошилинч хабар
06 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:22

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши. Москва лойиҳадан чиқмоқдами?


Балиқчи-Кочкор-Кара-Кече темирйўл қурилиши. Қирғизистон, 25 октябрь, 2022. Иллюстратив сурат
Балиқчи-Кочкор-Кара-Кече темирйўл қурилиши. Қирғизистон, 25 октябрь, 2022. Иллюстратив сурат

Март ойи бошида Қирғизистондан Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров бошчилигидаги делегация Қашқар шаҳрига ташриф буюриб, Хитой ва Ўзбекистоннинг юқори мартабали вакиллари билан учрашди. Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар беришича, унда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.

Қашғарда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда Оқилбек Жапаров томонларнинг биргаликда молиявий ҳиссаси билан лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганини маълум қилди.

“Биз Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Шу нуқтаи назардан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси уч давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадал ривожлантиришга беқиёс ижобий таъсир кўрсатади. Иштирокчи давлатларнинг лойиҳани амалга ошириш борасидаги ишлари фаоллашаётганидан жуда мамнунмиз. Айни пайтда, Пекинда лойиҳа қурилишини бошлаш бўйича якуний маслаҳатлашувлар бўлмоқда. Ишчи гуруҳлар ишламоқда”, дейди Жапаров.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўз навбатида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича қўшма корхона ташкил этиш ташаббуси билан чиқди ва Ўзбекистон мультимодал транспорт ташувларини яхшилашдан манфаатдор эканини билдирди.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган. 2023 йил июль ойида томонлар иш якунланганини эълон қилди ва темир йўл қурилишининг техник-иқтисодий асослилигини тасдиқлади.

Туркий дунё, темир йўл ва Толибон - эксперт Самарқанд саммити натижалари ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:00 0:00

"Россия лойиҳада кўринмаяпти"

7 март куни Бишкекда видеокўприк форматида “Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари геосиёсатининг ҳозирги босқичи” мавзусида муҳокама бўлиб ўтди. Унда Бишкек, Остона ва Тошкентдан экспертлар иштирок этди.

Бишкекдаги «Аппликат» стратегик қарорлар маркази директори Қубат Раҳимов Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасида Россия кўринмай қолганига эътибор қаратди. Муҳокама чоғида у мазкур лойиҳанинг мазмуни ҳақида янгича қарашлар йўқлигини таъкидлади.

“Бу ерда иккита ҳолат бор. Биринчидан, Россия ишчи гуруҳдан чиқди. Илгари у тўрт томонлама эди. Россия нима учун ва қачон гуруҳдан чиққанини тушунмадик ёки сезмадик. “Россия темир йўллари” ушбу лойиҳа муҳокамасида ҳеч бўлмаганда профессионал фикр алмашиш нуқтаи назаридан иштирок этса, фойдали бўларди, деб ўйлайман. Иккинчидан – молиялаштириш. Лойиҳа ҳақидаги тасаввурни ўзгартириш керак. Бу қизиқарли ва зарур лойиҳа. Бироқ, биз бунга худди 90-йиллардагидек эскича қараяпмиз. Бунга бошқа томондан – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йўлаги сифатида қараш тўғри бўларди. Бошқача айтганда, биз буни маҳаллий даражада эмас, ШҲТ доирасида кўришимиз керак. Шунда унинг аҳамиятини кичик минтақавий доирадан қитъа даражасига қадар кенгайтириш мумкин бўлади”, дейди эксперт.

Концепцияга кўра, “Жанубий йўлак” сифатида эътироф этилган «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси юкларни етказиб бериш муддати ва масофасини қисқартириш ҳисобига халқаро транзит ташиш бозорида иштирокчи-давлатларнинг рақобатбардошлигини оширади. Темир йўл қурилиши иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ривожига кўп томонлама самара бериши кутилмоқда.

2023 йил бошида Бишкекда темир йўл қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштирувчи идора очилгани хабар қилинган эди.

“Лойиҳани амалга ошириш кечикмоқда”

Президент Садир Жапаров декабрь ойида бўлиб ўтган Халқ қурултойида темир йўл қурилиши 2024 йилда бошланишини айтган эди. Бунгача Бош вазир Оқилбек Жапаров Хитой ўз маблағлари ҳисобидан Қозармангача қураётгани, Қирғизистон эса Ўзбекистон билан биргаликда Қозармандан Жалолободгача бўлган йўл қурилиши учун молия манбаларини аниқлаётгани ҳақида хабар берган эди.

Йўлнинг умумий узунлиги 311 километр бўлиб, тахминий қиймати 4,7 миллиард долларни ташкил этади.

Ўзбекистондаги «Манъо» тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев фикрича, Хитойдан Ғарбга Қозоғистон орқали ўтувчи Ўрта йўлак жуда сиёсийлашган ва қимматлиги туфайли Шимолий ва Жанубий йўлаклар билан рақобатлаша олмайди. Эксперт Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши кечикаётгани ва қулай имкониятларни қўлдан бой бераётганини таъкидлади.

“Лекин лойиҳанинг аҳамиятига қарамай, уни амалга ошириш кечикмоқда. Аслида, Ўрта йўлак транспорт масалаларини, транспорт ва коммуникация масалаларини сиёсийлаштиришдир. Украина иши бор экан, у ҳам ривожланади. Санкция ва қарши санкциялар муҳитида янги муқобил транспорт йўлакларини излаш зарурати туғилади. Бу ерда эса Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл коридори ишга тушганда жуда яхши ривожланар эди”, дейди эксперт.

Хитой ва “камбағалликка қарши кураш“. “Катта оға” тажрибаси ва Ўзбекистон
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:58 0:00

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш масаласи ҳақиқатан ҳам ўнлаб йилларга чўзилди. Россия 3+1 форматидаги муҳокама жараёнида қатнашиб, лойиҳада бир мунча иштирок этишга ҳаракат қилди. Бироқ, 2022 йилда халқаро санкциялар остида қолган Россиянинг позициясида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Унинг ҳудудидан ўтадиган "Шимолий коридор" имкониятлари сезиларли даражада торайганлиги сабабли, "Жанубий коридор" ёрдамчи бўлиши мумкин.

2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Қирғизистон Республикаси ҳудудида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги маълумотларига кўра, Республикада темир йўл Торугарт – Қўш-Добо – Қозармон – Жалолобод йўналиши бўйлаб ўтади”.

Статистик маълумотларга кўра, Қирғизистонда юк ташишда 80% ҳолларда автомобиль транспортидан фойдаланилади, темир йўл транспорти эса атиги 18% ни ташкил қилади.

Ҳукумат Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилса, биргина транзит тўловидан бюджетга миллиардлаб доллар тушишини айтади. Баъзи экспертлар эса, агар мамлакат ўз товарларини экспорт қилмаса, фақат транзитдан фойда олиш ўзини алдаш бўлади.

Форум

XS
SM
MD
LG