Линклар

Шошилинч хабар
31 Avgust 2026, Toshkent vaqti: 17:57

205 га 205: Россия ва Украина яна асирларни алмашди

Дунё хабарларини Ozodlik билан кузатинг.

Жаҳондаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар, сиёсий баёнотлар, можаролар ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар — барчаси ушбу жонли блогда тезкор янгиланиб боради.

Ozodlik халқаро кун тартибидаги асосий хабарлар, таҳлиллар ва муҳим маълумотларни кун давомида сизга етказади.

20:12 28.2.2026

Минтақадаги портлашлар

AFP агентлиги Қатар расмийларига таяниб хабар беришича, Қатар ҳаво ҳудудида Эрон ракетаcи тутиб қолинган. Қатарда минтақадаги энг йирик АҚШ ҳарбий базаси — «Эл-Удейд» жойлашган.

Жаҳон ахборот агентликлари БАА пойтахти Абу-Дабида ҳам портлашлар бўлгани, бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Эрон БАА ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужум қилган.

Теҳрондаги портлашлар
Теҳрондаги портлашлар

Авиакомпаниялар Эрон, кўп ҳолларда Ироқ ва минтақанинг бошқа давлатлари ҳаво ҳудудидан қочиш учун йўналишларни ўзгартирмоқда ёки рейсларни бекор қилмоқда.

Жумладан, Дубайга бир қатор рейслар, шунингдек Россиядан ҳам, бекор қилинган. БАА расмийлари ҳаво ҳудудининг қисман ёпилганини маълум қилди.

20:10 28.2.2026

Трапм Эрон позициясидан қониқмади

Жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп Женевада ўтган Эрон ва АҚШ вакиллари ўртасидаги музокараларда Эроннинг позицияси уни қониқтирмаганини айтган эди.

Унинг таъкидлашича, Теҳрон ядровий қуролга эга бўлиш режасидан расман воз кечиш ва уран бойитишни тўхтатишга рози эмас.

Ўтган йил ёзида АҚШ Эроннинг ядровий объектларига зарба берган эди. Вашингтон ўшанда улар тўлиқ йўқ қилинганини маълум қилган. Ҳозир АҚШ расмийлари Эрон ўз ядровий дастурини қайта тиклашга уринаётганини айтмоқда. Теҳрон эса унинг мақсади ядровий қуролга эга бўлиш эмаслигини таъкидлайди.

2026 йил январ ойида Ҳоманаий режимига қарши норозилик намойишлари натижасида, турли ҳисоб-китобларга кўра, ўн мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG