Линклар

Шошилинч хабар
15 март 2026, Тошкент вақти: 01:11

ЭРОНГА ҲУЖУМ. Форс кўрфазида яна учта кема ҳужумга учради, нефт нархи 100 долларга яқинлашди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондонлик ва бошқарув тизимида марказлашган ваколатларнинг бир қисмини қуйи қўмондонларга ўтказди.

Америка Қўшма Штатлари Россия нефтига қўйилган чекловларни яна ҳам юмшатиши мумкин.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, 7-март куни эрталаб жами 17 152 нафар фуқаро мамлакатга қайтарилганини маълум қилди.

5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳри аэропорти ҳудудига дрон ҳужум қилди. Теҳрон айбни Исроилга юклади

АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Америка Қўшма Штатлари Эронга қарши урушда ғалаба қозонаётганини ва АҚШ ҳарбийлари қанча керак бўлса шунча вақт жанг қила олишини айтди.

20:21 12.3.2026

Эрон телевидениеси Можтабо Хоманаий баёнотини ўқиб эшиттирди

"Эрон ўз шаҳидларининг қони учун қасос олади, Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўяди ва АҚШ базаларига ҳужум қилади", дейилади Эроннинг янги Оятуллоҳи Можтабо Хоманаийнинг 12 март куни давлат телевидениесида ўқиб эшиттирилган баёнотида.

Хоменеийнинг сўзларига кўра, дунё нефтининг бешдан бир қисмини таъминлайдиган бўғоз душманга босим ўтказиш учун ёпиқ қолиши керак.

Феврал ойи охирида АҚШ-Исроил бомбардимон кампанияси билан бошланган уруш ҳозиргача 2000 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва Халқаро энергия агентлиги тарихдаги глобал энергия таъминотидаги энг катта узилиш деб таърифлаган таназзулга сабаб бўлди.

Трамп бу ҳафта нефт нархларининг кўтарилиши қисқа муддатли бўлишини айтиб, энергия бозорларини тинчлантиришга бир неча бор уринди.

АҚШ ва Исроил расмийлари мақсад Эроннинг ракета ва ядровий дастурларини йўқ қилиш эканини айтишади. Трамп Эрондан “шартсиз таслим бўлишни” талаб қилган.



18:11 12.3.2026

Эрон аёллар футбол жамоасининг олти аъзосига Австралияда бошпана берилди

Австралия Мудофаа вазири Ричард Марлес 12 март куни Австралияда қолиш таклифини қабул қилган Эрон аёллар футбол жамоасининг олти нафар аъзоси мамлакатда ҳаётларини тиклаш учун барча ёрдамни олишларини айтди.

Шу ҳафта бошида Австралия аёллар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинида миллий мадҳияни куйлашдан бош тортгани учун ватанига қайтганида таъқиб қилинишидан қўрқиб, бошпана сўраган беш нафар эронлик футболчига гуманитар визалар берди.

Эрон давлат телевидениеси Осиё Кубоги ўйинида давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортгани учун жамоани "уруш даври хоинлари" деб атаган, шундан сўнг, футболчиларнинг уйларига қайтишлари билан боғлиқ хавотирлар кучайди.


18:08 12.3.2026

АҚШ, Япония ўз заҳирасидаги нефтни бозорга чиқармоқда

АҚШ Эрондаги уруш туфайли кўтарилган нархларни пасайтириш мақсадида ўзининг стратегик нефт захирасидан 172 миллион баррел нефт чиқаради.

Чоршанба куни АҚШ Энергетика вазири Крис Райтнинг айтишича, бу 32 давлатдан иборат Халқаро энергетика агентлиги томонидан келишилган 400 миллион баррел нефтни кенгроқ чиқаришнинг бир қисмидир.

Райтнинг сўзларига кўра, заҳира нефтини бозорга чиқариш келаси ҳафта бошланади ва бу тахминан 120 кунни олади.

Райтнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар "келгуси йил ичида ушбу стратегик захираларни тахминан 200 миллион баррел билан алмаштиришни режалаштирган".

Яқин Шарқ можароси нефт етказиб беришга тўсқинлик яратгани сабабли Япония ҳам ўзининг стратегик захираларидан нефтни чиқаради.

"Япония дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан Яқин Шарққа жуда юқори қарамликка эга. Бензин ва бошқа нефт маҳсулотларини етказиб беришда ҳар қандай узилишнинг олдини олиш учун биз нефт захираларимизни Катта еттилик қарорлари билан мувофиқлаштирамиз. Япония жаҳон энергия бозоридаги талаб ва таклифни юмшатиш учун шу ойнинг 16-кунида нефт заҳираларини бозорга чиқаради", деди Япония бош вазири.

Япония нефт таъминотининг қарийб 95 фоизи Яқин Шарққа боғлиқ.

Ҳормуз бўғозида кемаларга янги ҳужумлар таъминотнинг узилиши қўрқувини кучайтирди.

Таҳлилчилар Халқаро энергия агентлигининг рекорд даражада нефт захираларини истеъмолга чиқариш таклифи бу хавотирларни енгиллаштириш учун етарли эмаслигини айтишди.


18:04 12.3.2026

Трамп АҚШ Эронга қарши урушида “жуда яхши ҳолатда” эканлигини айтди

Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги Эроннинг камида учта учоғига берилган ҳаво зарбалари тасвирларини эълон қилди.

Қўмондонлик видеоларни эълон қилиш баробарида Теҳроннинг ҳаво имкониятлари кун сайин йўқолиб бораётганини ҳам билдирди.

Тасвирлардан АҚШ зарбаларига учраган учоқлар C-130 Hercules, P-3 Orion ва Ilyushin -76 эканини кўриш мумкин.

АҚШ Президенти Доналд Трамп Вашингтон Эронга қарши урушида “жуда яхши ҳолатда” эканлигини ва АҚШ “бўғозлардаги вазиятга жуда жиддий эътибор қаратишини” айтди.

“Биз жуда яхши ҳолатдамиз. Нима бўлаётганини кўряпсизми. Улар деярли чизиқнинг охирида. Бу биз буни дарҳол тугатамиз дегани эмас. Уларда денгиз флоти қолмади. Уларни ҳаво кучлари йўқ қилинди. Уларда ҳаво ҳаракати йўқ, ҳеч нарса йўқ. Уларда назорат тизимлари йўқ. Бўғозлар ажойиб ҳолатда. Биз уларнинг барча кемаларини йўқ қилдик. Уларда бир қанча ракеталар бор, лекин кўп эмас", - деди Трамп.

Уруш глобал бозорларни ларзага келтирди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси жаҳон иқтисодиёти учун улушларни оширар экан, агар АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтамаса, Форс кўрфазидан нефт ташилишини тўсиб қўйишини билдирган.

Нефт нархи АҚШ-Исроилнинг Эрон билан уруши пайтида аллақачон ошган эди. Шу ҳафта бошида нефт бироз тушди, лекин энди у яна кўтариляпти.

Ҳозирда дунё бозорида бир баррел нефт 100 долларга яқинлашган.

Чоршанба куни Теҳрон расмийлари дунё қўшинлари савдо кемаларига зарба бераётгани сабабли бир баррел учун 200 долларлик нефтга тайёр бўлиши кераклигини айтди.

Аммо кеча Кентукки штатида ўз тарафдорлари билан суҳбатда АҚШ президенти Доналд Трамп кечаги 32 давлатнинг нефт захираларидан фойдаланиш ҳақидаги қарори "нефт нархини сезиларли даражада пасайтиради" деди.

"Мен бугун Халқаро энергетика агентлиги дунё бўйлаб турли миллий нефт захираларидан рекорд даражадаги 400 миллион баррел нефтни чиқаришни мувофиқлаштиришга рози бўлганини маълум қилишдан мамнунман, бу эса Америка ва дунё учун бу таҳдидни йўқ қилганимиз сабабли нефт нархини сезиларли даражада пасайтиради", таъкидлади Трамп.

Трамп Кентуккидаги чиқиши чоғида Қўшма Штатлар Эронга қарши урушда "ғалаба қозонди" деб даъво қилди, аммо унинг кучлари вазифа оҳиригача бажарилгунига қадар ҳужум қилишда давом этишини айтди.

“Сиз ҳеч қачон ғалаба қозонганингизни эрта айтишни ёқтирмайсиз. Аслида биринчи соатдаёқ ҳамма иш ҳал бўлганди", таъкидлади Оқ уй раҳбари.

Сўнгги кунларда Трамп уруш тўрт-олти ҳафта ёки ундан кўпроқ давом этиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлардан тортиб, “тез орада” тугаши ҳақида турли баёнотлар берди.

Трамп АҚШ-Исроилнинг 28 февралда бошлаган Эронга ҳужуми Яқин Шарқ давлатини “деярли вайрон қилган”и, унинг раҳбарияти, қуролли кучлари ва ядровий дастурининг катта қисмини йўқ қилганини ҳам айтди.

Шундай бўлса-да, президент ва унинг маъмуриятидагилар ҳужумлар ҳали бери тўхтатилмаслигини айтишмоқда.

Шунингдек, Исроил ўз кампаниясини, жумладан, Ливанда Эрон билан иттифоқдош Ҳизбуллоҳ кучларига қарши ҳужумларни тўхтатишга тайёр эмаслигини ва “кенг нишонлар тўплами” сақланиб қолаётганини айтди.

“Биз амалиётларимизни кенгайтирамиз”, деди ҳарбий матбуот котиби бригада генерали Эффи Дефрин 11 март куни телевидениеда ўтказилган брифингда.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG