Оятуллоҳ Али Хоманаий
Эрон Олий раҳбари, 86 яшар Оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакатда кескин ва мураккаб теократик тизим муаллифи ва раҳбари бўлиб келди. Унинг сиёсий таъсири Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам сезилди.
Эронда сўнгги йиллар давомида иқтисодиёт ёмонлашиб, шу йил январда мамлактадаги энг йирик қонли намойишлар бўлди ва бунинг асосий сабабчиларидан бири Хоманаий қурган теократик режим, деган айбловлар янгради.
Али Хоманаий мамлакатда суд ҳокимияти, давлат телевидениеси ва радиоэшиттириши ҳамда ҳарбий тузилмалар каби асосий институтлар устидан мутлақ ҳокимиятни эгаллаган фигура эди.
У Ислом инқилобий қўшинлари — IRGC ва Эроннинг қўрқинчли разведка хизматларини ўз ичига олган ҳарбий-хавфсизлик аппаратига таянди.
International Crisis Group тадқиқотлар марказининг вакили Али Воиз: IRGCни кучайтириш орқали у мамлакат сиёсатини ҳарбийлаштирди, руҳонийлар табақасини ўзига оғдириш орқали эса унинг қонунийлигини заифлаштирди", деб ҳисоблайди.
1939 йилда Машҳадда туғилган Хоманаий руҳоний оиланинг иккинчи ўғли эди. У диний таълимни ёшлигидан бошлаган, ўсмирлик йилларида инқилобий руҳдаги Саййид Наввоб Сафавий таъсирига тушган ва Қум шаҳрида Ислом Республикасининг бўлажак асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайний қўл остида таҳсил олган.
Али Хоманаийни тарафдорлари камтар ва тақводор диний олим сифатида танийди. У 1962 йилда Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайнийнинг инқилобий ҳаракатига қўшилган, бу ҳаракат шоҳ ва Теҳроннинг америкапарст сиёсатига қарши чиққан эди.
Унинг инқилобий фаоллиги ҳокимият эътиборини тортди ва бу унинг биринчи қўлга олинишига сабаб бўлди. Кейинчалик у бир неча бор ҳибсга олинган ва қамалган.
1964 йилда 25 ёшли Хоманаий Қумдан кетиб, отасига ғамхўрлик қилишга қарор қилди — буни у кейинчалик "яхши амал" деб атаган ва уни Худо томонидан баракали қилингани, кейинги муваффақиятига сабаб бўлгани билан боғлаган.
Машҳадда Хоманаий Қуръон ва ислом мафкураси бўйича дарслар берган, бу эса яна ҳибс, қийноқлар ва охир-оқибат, ички бадарғага олиб келган. 1979 йилда инқилоб юз бергач, у собиқ устози Хумайний томонидан Ислом инқилобий кенгаши аъзолигига тайинланган.
У кейинчалик руҳонийлар режимида бир нечта нуфузли лавозимларни эгаллади — жумладан, икки муддат президент бўлди — ва 1981 йилдаги суиқасд уринишидан омон қолди, бу ҳодиса унинг ўнг қўлини фалаж қилиб қўйган эди.
Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайний 1989 йилда ворис қолдирмасдан вафот этгач, Али Хоманаий руҳонийлардан иборат орган — Экспертлар ассамблеяси томонидан Эроннинг иккинчи Олий раҳбари этиб танланди.
Бу танлов кўпчиликни — гўёки Хоманаийнинг ўзини ҳам — ҳайратга солган. Тайинланишидан олдин у айтган мана бу ибора машҳур бўлганди: "Мени (олий раҳбар сифатида) таклиф қилишга мажбур бўлган ислом жамияти учун қонли ёшлар тўкиб йиғлашимиз керак".
Али Хоманаийнинг тўрт ўғли, бир қизи ва хотини қолди. Маълумотларга кўра, унинг иккинчи қизи ҳам АҚШ ва Исроил зарбаларида вафот этган.
Эронда кенг кўламли намойишлар бошланди
Эроннинг йирик шаҳарлари, асосан Теҳронда, Эронга 1989 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлимидан хурсанд ва ҳафа бўлганлар намойишлари бошланиб кетди.
Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси маълум қилишича, ҳозирги вақтда Эрон ҳудудида Ўзбекистоннинг 81 фуқароси бор.
Бу давлатдаги сўнгги воқеалар давомида жароҳатланган ёки вафот этган ўзбекистонликлар йўқ.