Линклар

Шошилинч хабар
18 Aprel 2026, Тошкент вақти: 00:34

Жонли Исроил ва Ливан 10 кунлик сулҳга рози бўлди

Дунё хабарларини Ozodlik билан кузатинг.

Жаҳондаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар, сиёсий баёнотлар, можаролар ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар — барчаси ушбу жонли блогда тезкор янгиланиб боради.

Ozodlik халқаро кун тартибидаги асосий хабарлар, таҳлиллар ва муҳим маълумотларни кун давомида сизга етказади.

16:32 7.4.2026

Истанбулдаги Исроил консулхонаси биноси ёнида отишмада икки киши ўлди

Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Исроил консулхонаси биноси ёнида 7 апрелдаги отишмада дастлабки хабарларга кўра, икки киши ҳалок бўлди. Hürriyet нашрининг ёзишича, икки полиция ходими яраланган.

Консулхона жойлашган бинога уч киши кириб боришга урингани, иккитасида қурол бўлгани айтилмоқда. Улар қўриқчилар ва полиция ходимларини нишонга олган. Натижада икки ҳужумчи ўлдирилган, учинчи киши яраланган ва қўлга олинган.

Туркия хавфсизлик кучларининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳужумчиларнинг мақсади Исроил дипломатик миссияси ходимлари бўлган.

Истанбул яҳудий жамоаси манбаси The Jerusalem Post нашрига маълум қилишича, консулхона икки йилдан ортиқ вақтдан бери ёпиқ ва отишма пайтида у ерда ходимлар бўлмагани таҳмин қилинмоқда.

Туркия томони тергов бошлаган. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги воқеа ҳақидаги маълумотларни текширмоқда

16:04 7.4.2026

Reuters: Россия Эронга яширин ёрдам кўрсатган

Россия Эронга яширин ёрдам кўрсатиб, спутниклардан олинган тасвирлар ва кибер операцияларда қўллаб-қувватлаётгани ҳақида Украинанинг разведка хизматлари ҳужжатларига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, март ойи охирида рус спутниклари Яқин Шарқдаги 11 мамлакатда камида 24 марта кузатув олиб бориб, 46 объектни, жумладан АҚШ ҳарбий базалари, аэропортлар ва нефть қонлари бор. Шундан кейин Эрон ракета ва дрон ҳужумларини кучайтиргани таъкидланган.

Аммо агентлик бу маълумотларни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини билдирган.

Шунингдек, 2022 йилда Россия Украинага уруш бошлаганидан бери Москва–Теҳрон ҳарбий ҳамкорлиги кучайгани, дронлар ва разведка маълумотлари бўйича келишувлар мавжудлиги айтилган.

АҚШ расмийси эса ташқи кўмак Американинг Эрондаги операциялар самарасига таъсир қилмаганини айтган.


13:10 7.4.2026

Дронлар Уст-Лугани яна нишонга олгани айтилмоқда

Россиянинг Ленинград вилояти 7 апрелда яна дронлар ҳужумига учради. Губернатор Александр Дрозденконинг айтишича, ҳаво мудофаа кучлари минтақа устидан 22 та дронни уриб туширган.

Украина мониторинг каналлари Уст-Луга портига ҳужум қилинганини ёзмоқда. Киев бунга ҳозирча изоҳ бермаган.

Украина дронлари март ойининг охиридан бери экспорт учун муҳим бўлган Уст-Луга портига фаол ҳужум қилиб келмоқда. Маълумотларга кўра, зарбалар натижасида учта нефть танкери, бир нечта ёқилғи резервуарлари, причаллар ва “Новатэк” компанияси инфратузилмасига зарар етган.

Bloomberg агентлиги аввалроқ Уст-Луга порти бир неча кунлик узилишлардан сўнг нефть юклашни қайта бошлаганини ёзган.

ASTRA телеграм-канали Воронеж вилоятининг Россош шаҳрида “Минудобрения” заводига ҳам ҳужум қилинганини, завод томига ўт кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Бир кун аввал Украина президенти Владимир Зеленский агар Россия Украинанинг нефть экспортига оид объектларига ҳужумларини бас қилса, Киев ҳам Москванинг энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатишга тайёр эканини айтган.

12:04 7.4.2026

Зеленский: Украина АҚШ орқали Россияга “энергетик сулҳ” таклиф қилди

Россия Украинанинг нефть экспортига оид объектларига ҳужумларини бас қилса, Киев ҳам Москванинг энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатишга тайёр.

Украина президенти Владимир Зеленский 6 апрел куни кечки видеомурожаатида "энергетика сулҳи" таклифи АҚШ воситачилиги орқали Россия томонига етказилганини айтди.

"Агар Россия бизнинг энергетикамизга зарба беришни тўхтатишга тайёр бўлса, биз ҳам худди шундай жавоб беришга тайёрмиз" - деди у.

Зеленский Пасха муносабати билан таклиф этилган вақтинчалик тинчлик ҳали кучида эканини, аммо Россия унга жавоб бермаганини қўшимча қилди.

Шунингдек, Россия урушни нефть экспортидан тушаётган даромадлар ҳисобига давом эттиришини, Яқин Шарқдаги уруш туфайли нефть нархлари ошиши эса Москва имкониятларини кенгайтираётганини таъкидлади

Кремл тинчлик музокаралари “танаффус”да эканини, аммо тўхтамаганини билдирган, шунингдек, АҚШ билан мулоқот давом этаётганини айтган. Москва “энергетик сулҳ” бўйича изоҳ бермаган.

6 апрелга ўтар кечаси Украина дронлари Новороссийскдаги “Шесхарис” нефть терминалига зарба берган. Март ойида эса Украина бир неча бор Россиянинг Болтиқбўйи портларини нишонга олган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG