Линклар

Шошилинч хабар
15 Aprel 2026, Тошкент вақти: 04:15

Жонли ХДТ: Ҳормуз бўғозида 1600 кема қолиб кетмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп 7 апрелни Эрон учун сўнгги муддат деб атаб, Вашингтон вақти билан 20:00 гача (Тошкент вақти билан 8 апрел 5:00) келишувга рози бўлишни талаб қилди. У талаблар бажарилмаса, энергетика объектларига зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

Душанба куни Теҳрон Покистон орқали етказилган Вашингтон таклифини рад этган ва урушнинг тўлиқ ва якуний тўхтатилиши тарафдори эканини таъкидлаган.

28 февралдан бери АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбалар бермоқда. Трамп ҳарбий операциянинг асосий мақсади Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканини таъкидлаган. Жанглар бошланганидан сўнг Эрон жаҳон энергия бозори учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳурмуз бўғозини амалда ёпган.

23:49 28.2.2026

Тошкент аэропортида қатор рейслар бекор қилинди

Эрон ва Исроилнинг ҳаво майдони ёпилгани сабабли, Тошкентдан бир қатор халқаро рейслар вақтинча амалга оширилмаяпти.

Минтақадаги ҳарбий-сиёсий кескинлик авиақатновга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, БАА ва Саудия Арабистонига рейсларнинг бир нечаси бекор қилинган, шунингдек бу мамлакатлардан Тошкентга парвозлар ҳам тўхтаган, Жиддадан Тошкентга келаётган самолёт мажбурий равишда Жиддага қайтарилган.

Дубай — Тошкент йўналишидаги турли авиакомпания рейслари ҳам бекор қилиниши кутилмоқда.

23:54 28.2.2026

Яқин Шарқдаги ўзбекистонликларга тезкор ёрдам

Яқин Шарқдаги ўзбекистонликлар учун Ўзбекистон хориждаги ваколатхоналари фавқулодда алоқа рақамлари ва ишонч телефонлари эълон қилинди:

00:00 1.3.2026

Баҳрайн ва Дубайда гувоҳлар олган видеолар тармоқда тарқалди

Баҳрайнда дроннинг кўп қаватли уйга урилишини акс этган ва гувоҳлар томонидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда ёйилмоқда.

Видеоларда бинонинг юқори қаватларидаги бир неча хонадон ёнгани кўринади. Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда Shot Телеграм канали.

Бу эса Дубай осмонидаги манзара:

00:30 1.3.2026

Хорижга сафар режалаётган ўзбекистонликлар диққатига:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG