Линклар

Шошилинч хабар
20 May 2026, Тошкент вақти: 03:07

Украина 90 миллиард евролик кредитнинг биринчи траншини июн ойи бошида олиши кутилмоқда

Украина молия вазири Сергий Марченко Россияга қарши санкцияларни янада кучайтириш зарурлигини билдирди. Парижда бўлиб ўтаётган G7 молия вазирлари йиғилишида иштирок этаëтган Марченко, Европа Иттифоқи томонидан берилиши режаланган 90 миллиард евролик кредитнинг биринчи транши июн ойи бошида ажратилиши кутила.тганини айтди.

- Тажовузкорни рози қилиш орқали санкцияларни бекор қилишнинг иложи йўқ. Шунинг учун биз Россияга босимни давом эттиришимиз, унга қарши қўшимча санкциялар жорий этишимиз керак. Биз эса ўз томонимиздан Россия иқтисодиётини, хусусан ҳарбий машинасини қўллаб‑қувватлайдиган нефтьни қайта ишлаш заводлари ва бошқа инфратузилмаларни йўқ қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, деди Украина молия вазири Сергей Марченко.

G7 вазирлари можаро оқибатида юзага келган иқтисодий таъсирлар ва Эрондаги уруш туфайли инфляция хавфлари кучайиши ортидан жаҳон облигация бозорларидаги беқарорликни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Бу масала айниқса Япония учун жиддий ташвиш уйғотмоқда. Шу билан бирга, улар иқтисодий кескинликлар ва глобал мувозанатсизликларни бартараф этиш бўйича умумий ёндашув топишга ҳаракат қилади.

Душанба куни Токиодан Нью‑Йорккача бўлган облигация бозорларида йўқотишлар давом этди. Инвесторлар энергия нархларининг ўсиши инфляцияни кучайтириши мумкин деган хавотирлар сабаб марказий банклар фоиз ставкаларини оширади, деган фикрга келмоқда.

Франция Молия вазирлигининг маълум қилишича, G7 марказий банклари вакиллари ҳам иштирок этадиган мазкур учрашувда мамлакатлар инфляция каби зарбаларга вақтинчалик, мақсадли ва қайтариб бўладиган чоралар орқали қандай ҳамоҳанг жавоб беришлари мумкинлиги муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG