Линклар

Шошилинч хабар
21 May 2026, Тошкент вақти: 21:06

Швеция илк маротаба НАТО йиғилишига мезбонлик қилмоқда

BELGIUM-NATO-DEFENCE
BELGIUM-NATO-DEFENCE

Швециянинг Хельсингборг шаҳрида пайшанба 21 май куни шаҳарда ўтадиган икки кунлик НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғини олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Швеция ғарбий соҳилида жойлашган, аҳолиси 151 мингдан сал кўпроқ бўлган шаҳарнинг йиғин ўтадиган жой яқинида қуролланган полиция ва йўл тўсиқлари ўрнатилди.

Пайшанба кечқурун вазирлар НАТО–Украина кенгаши аъзолари учун норасмий кечки овқатда иштирок этади. Унда Швеция қироли Карл Густав ва қиролича Сильвия ҳам қатнашади. Асосий учрашувлар жума куни бўлиб ўтади.

Бу — Швеция 2024 йилда НАТОга аъзо бўлганидан кейин мамлакат мезбонлик қилаётган биринчи НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғини ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG