Линклар

Шошилинч хабар
26 Sentabr 2026, Toshkent vaqti: 03:00

Ғузорда Хитой дорисидан заҳарланган ўқувчилар оғир аҳволда қолмоқда

23 сентябрда пахтага сепилган кимёвий доридан заҳарланган 30дан ортиқ ўқувчи 25 сентябрда ҳам касалхонада қолмоқда
23 сентябрда пахтага сепилган кимёвий доридан заҳарланган 30дан ортиқ ўқувчи 25 сентябрда ҳам касалхонада қолмоқда

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 51-мактабнинг 62 нафар ўқувчиси 23 сентябр куни қишлоқ хўжалиги даласига кимёвий модда сепилганидан кейин заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган эди.

25 сентябр куни ҳам касалхонада 33 нафар бола қолаётганини, улардан ўн нафари жонлантириш бўлимида ётганини Озодлик билан суҳбатлашган ота-оналар ва ўқитувчилар айтмоқда.

Заҳарланишга мактаб яқинида бўлган далага Хитойда ишлаб чиқарилган кимёвий модда сабаб бўлгани айтилмоқда

Ота-оналарнинг айтишича, воқеа Янгиобод маҳалласи Бахмал қишлоғидаги 51-умумтаълим мактаби яқинида содир бўлган. Мактаб билан дала ўртасидан йўл ўтади.

Суҳбатдошларга кўра, мактаб яқинидаги далага трактор ёрдамида кимёвий восита сепилган. Аммо қандай препарат қўллангани, уни ким буюртма қилгани ва ишлов бериш вақтида хавфсизлик талабларига риоя этилган-этилмагани ҳозирча расман очиқланган эмас.

Ғузор касалхонаси
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:16 0:00

«Ўндан ортиқ бола реанимацияда»

Озодлик билан гаплашган ота-оналардан бири шифохонада турли ёшдаги ўқувчилар борлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, беморлар орасида 7, 8 ва 11 ёшли болалар ҳам бор. Болаларнинг аниқ сонини ота-оналарнинг ўзи ҳам билмайди.

Суҳбатдош тахминан 20 нафар бола оддий палаталарда, 10 дан ортиғи эса реанимация бўлимида даволанаётганини билдирди. Бу рақамлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳозирча тасдиқланган эмас.

Озодликка юборилган кадрларда бир палатада бир нечта бола ётгани, айрим беморларга кислород ниқоби ёки бурун найчаси орқали кислород берилаётгани кўринади.

Видеолардан бирини тасвирга олган киши шундай дейди:

«Қашқадарё вилояти Ғузор туманида заҳарланиб келган болалар. Ҳали ҳам хулоса, ташхис қўйилмаган. Уч кун бўлди келганига. Сал яхшироқ, лекин ҳозир ҳам аппарат ёрдамида нафас олиб турибди».

Ота-оналарнинг айтишича, ғузорлик фермер Шермат Нафасовнинг пахта даласини дефолиация қилиш мақсадида, номаълум номдаги заҳарли кимёвий модда сепилиши оқибатида бу фалокат содир бўлган. Фермернинг ўзи билан боғланиш уринишларимиз самара бермади.

Фермер билан суҳбатлашган оталардан бирининг айтишича, фермер ерига Хитойдан келтирилган уруғ экканини, пахтага сепилган дефолиант Хитойдан олиб келинганини тасдиқлаган.


Ғузор туманидаги 51-мактаб
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

«Уйга жўнатилган болалар яна қайтиб келди»

Ота-оналарнинг иддаосича, айрим болаларга укол ва дори-дармон берилиб, уйига жавоб берилган. Аммо аҳволи яна оғирлашган айрим ўқувчилар шифохонага қайта олиб келинган.

Суҳбатдошлардан бири болаларнинг айримлари ҳали ҳам овқат ея олмаётгани ва сув ичишга қийналаётганини айтди.

«Аҳволи оғир болалар бор. Фақат система қўйиляпти. Оғзига бир томчи сув ололмаётганлари бор. Мажбурлаб овқат берса, қайт қилиб ташлаяпти», — деди у.

Озодлик бу гапларни тиббий ҳужжатлар орқали мустақил тасдиқлай олгани йўқ.

Ғузор тумани касалхонаси
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

Ташхис нега очиқланмаяпти?

Ота-оналарнинг айтишича, уларга болаларга қўйилган якуний ташхис ёзма равишда тақдим этилмаган.

Улар қайси кимёвий модда заҳарланишга сабаб бўлгани ҳам айтилмаётганидан шикоят қилди.

Суҳбатдошлар далага қайси препарат сепилганини аниқлаш учун фермер ва масъул ташкилотлар фаолияти текширилиши лозимлигини айтмоқда.

Болаларда айнан пестицид таъсири оқибатида заҳарланиш юз берганини расмий лаборатория хулосаси тасдиқлаши керак. Бундай хулоса ҳозирча жамоатчиликка тақдим этилган эмас.

Ғузор тумани касалхонаси
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:43 0:00

Тошкентдан мутахассислар келдими?

Ота-оналарнинг яна бир иддаосига кўра, улар оғир аҳволдаги болаларни кўриш учун Тошкентдан токсиколог ва бошқа тор мутахассислар юборилишини сўраган.

Суҳбатдош воқеа жойига вилоят шифокорлари келганини, аммо Тошкентдан чақирилган мутахассислар келган-келмагани уларга маълум эмаслигини билдирди.

Озодликка тақдим этилган видеоларда шифохона йўлакларида тиббиёт ходимлари ва болаларнинг яқинлари тўплангани кўринади.

Шикоят қилганларга босим бўляптими?

Озодликка дастлаб мурожаат қилган шахслар воқеа ҳақида юқори ташкилотларга шикоят қилган ота-она ва ўқитувчиларга босим ўтказилаётганини иддао қилган эди.

Уларнинг айтишича, масъуллар болаларнинг оммавий заҳарланиш сабабларини очиқлаш ўрнига, воқеа ҳақида гапирганларнинг ўзини сўроқ қилмоқда.

Озодлик бу иддаони мустақил тасдиқлай олгани йўқ. Босим ўтказгани айтилаётган мансабдорларнинг исмлари ҳам ҳозирча аниқ эмас.

Озодлик Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюновнинг мобил телефонига бир неча бор қўнғироқ қилди, аммо ҳоким қўнғироқларни ўчириб қўяверди. Озодликнинг туман прокурори Рустам Сайфиев билан боғланишга қилган ҳаракати самара бермади.

Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ойбек Бўриев ҳам қўнғироқларни ўчириб қўйди.

Қашқадарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Муҳриддин Жалолов 24 сентябр куни Озодликка бор-йўғи 14 ўқувчи касалхонага олиб борилгани ва уларнинг барчаси уйига жавоб берилганини айтган эди.

Аммо, 25 сентябрь куни Озодлик билан суҳбатлашган ота-оналар матбуот котиби ёлғон гапирганини, шу куни ҳам касалхонада 30 дан ортиқ бола оғир аҳволда қолаётганини айтди.

Ота-оналарнинг айтишича, расмийлар бу воқеани зўрлик билан жамоатчиликдан яширишга ҳаракат қилмоқда. Улар касалхона атрофи миллий гвардия ходимлари билан ўраб олинганини, беморларнинг яқинидан бошқа одамлар касалхонага киришга қўйилмаётганини айтмоқда.


This item is part of

Форум

​
XS
SM
MD
LG