Линклар

Шошилинч хабар
19 Oktabr 2026, Toshkent vaqti: 02:11
Марко Рубио C5+1 форматдаги ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказиш учун Самарқандга етиб борди, 2026 йил 18 октябрь
Марко Рубио C5+1 форматдаги ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказиш учун Самарқандга етиб борди, 2026 йил 18 октябрь

Жонли С5+1 - АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга борди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 19 октябрь куни Самарқандда Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари билан C5+1 форматида учрашади. Давлат котибига кўра, АҚШ ҳозир Россия ва Хитой ўртасида жойлашган минтақага катта эътибор қаратмоқда.

АҚШ Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор 16 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиев билан учрашди. Горга кўра, Самарқанд учрашувларида АҚШнинг 250дан ортиқ бизнес вакили бўлади.

Ўзбекистон президенти ташқи сиёсат бўйича махсус вакили А. Камилов бироз муқаддам берган баёнотида, “Марказий Осиё+” форматидаги ҳамкорлик минтақага ташқи сиёсатда “ягона субъект бўлиб” ҳаракатланиш имконини беришини таъкидлаган.

Республикачи сенатор Ж. Кёртисга кўра, ҳозир танлов минтақа давлатларида, агар улар истаса, АҚШ ташқи муносабатларида муҳим таркибий қисмга айланиши мумкин. Сенатор муносабатлар, жумладан муҳим минералларга оид ҳамкорликка таянишини билдирди.

“C5+1” форматидаги ҳамкорлик - АҚШ ва Марказий Осиё 5 давлатини бирлаштирган мулоқот сифатида 2015 йилда йўлга қўйилган. Илк учрашув ўша пайтдаги АҚШ давлат котиби Жон Керри иштирокида ўтган.


20:00

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга етиб борди

рафиқасиОлий мартабали меҳмон ва ни Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор, элчи Жонатан Ҳениклар кутиб олди.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 19 октябрь куни Самарқандда Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари билан C5+1 форматида учрашади.

17:03

Саида Мирзиёева Сержио Горга бозорни кездирди

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор, АҚШ давлат котиби Марко Рубио сафаридан аввал - 16 октябрь куни Ўзбекистонга борди.

Ўша куни Рубио сафарига тайёргарлик масалаларини президент Шавкат Мирзиёев билан муҳокама қилди.

17 октябрь куни Сержио Гор Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ҳамда президентнинг катта қизи Саида Мирзиёева билан бозор кезгани ҳақида ёзди:

"Яна Ўзбекистонда бўлиш жуда яхши! Маҳаллий бозорлари дўстим @SMirziyoyeva билан кезишдан мамнун бўлдим".

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШнинг Жанубий ҳамда Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан сўнгги ойларда бир неча бор учрашди.

Уларнинг иккиси ҳам, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўзаро дўстона муносабатлари илгари сурилган постларни тез-тез эълон қилиб туради. Айни пайтда, дўстона алоқадаги икки расмийдан бири - Саида Мирзиёева яқинда АҚШнинг биринчи оиласи аъзолари билан суратларини ҳам эълон қилган эди.


16:56

Сержио Гор Traxys, Starlink, Air Products вакиллари билан учрашди

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Давлат котибининг Самарқандга сафари арафасида бир неча йирик компания вакиллари билан учрашганини маълум қилди.

«Давлат котиби Рубио бошчилигидаги АҚШнинг тарихий тижорат миссиясига америкалик компаниялар қўшилаётганини кўриш қувонарли. Бугун эрталаб Traxys, Starlink, Air Products ҳамда бошқа қатор компаниялар вакиллари билан самарали музокаралар ўтказдим. Суҳбатлар давомида муҳим минерал ресурслар, энергетик алоқадорлик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Биз АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги шерикликни янада мустаҳкамлашда давом этмоқдамиз», деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.


16:12

Президент матбуот хизмати: Мирзиёев Самарқандни кўздан кечиради

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, 18 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини кўздан кечиради.

"Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида транспорт инфратузилмаси ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш режалаштирилган. Эртага, 19 октябрь куни давлатимиз раҳбари Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этади", деб хабар қилди матбуот котиби Шерзод Асадов.

Давомини ўқинг

​
XS
SM
MD
LG