Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2024, Тошкент вақти: 14:40

Толибон йирик кончилик битимларини имзоламоқда, бироқ Афғонистон ҳали-бери даромад кўрмайди


Афғонистоннинг Панжшер вилоятининг Микений водийсидаги зумрад кони ишчилари.
Афғонистоннинг Панжшер вилоятининг Микений водийсидаги зумрад кони ишчилари.

Афғонистонни бошқараётган Толибон ўтган ой охирида 6,5 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга, еттита кон қазиб олиш бўйича шартнома имзолаганини эълон қилди.

Бироқ экспертлар афғон компаниялари ва Хитой, Эрон, Туркия ва Буюк Британиянинг хорижий ҳамкорлари билан 31 августда имзоланган шартномаларни амалга ошириш имкониятига шубҳа қилмоқда.

Инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда поймол этилиши ва аёлларнинг мактаб, иш ва жамоат ҳаётига кириши тақиқлангани туфайли Толибон ғазнаси бўшаб ётар экан, тоғ-кон саноатига йирик сармоя киритиш имкони бўладими ёки йўқ, савол остида турибди.

Ноқонунийлик

Афғонистондаги оғир гуманитар инқироз чуқурлашиб бораётган бир паллада, Толибоннинг қонунийлиги йўқлиги, яъни легитим эмаслиги унинг кончилик даромадларини кўпайтириш бўйича уринишларини самарасиз қилиб қўйиши мумкин. Мутахассислар айтишича, халқаро стандартларни четлаб ўтувчи мавҳум битимлардан оз афғон фойда кўради.

"Толибон дипломатик тан олинмаган шароитда Афғонистоннинг минерал ресурсларини кенг миқёсда ўзлаштириш учун йирик ширкатлар берадигандан кўпроқ маблағ талаб қилади", дейди Кобулда яшовчи Жефф Ригсби. У АҚШнинг мудофаа бўйича пудратчиси бўлган.

ЭКСКЛЮЗИВ: Толибон билан гаплашаётган Мирзиёев Афғонистон ўзбеклари дардини ҳам эшитадими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:37 0:00

2022 йилдан бери Афғонистонда бизнес имкониятларини излаётган Ригсби Толибоннинг мамлакат минерал ресурсларини ўзлаштиришга уринишларини диққат билан кузатмоқда.

“Ўтмишда Толибон бошқа соҳаларда инвестиция битимларини эълон қилганда кўпинча шошма-шошарлик қилган”, дейди у. Ригсбининг қўшимча қилишича, Афғонистоннинг бир қанча вилоятларида мис, олтин, қўрғошин, рух ва темир қазиб олиш бўйича шартномалар имзолаган хорижий ширкатлар ҳақида кам нарса маълум.

"Бу шартномалар шаффоф эмас, – дейди Афғонистон кон ва нефть вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси Абдул Қодир Мутфий. – Толибон минералларни турли мамлакатларга хомашё сифатида сотиш орқали ҳукуматнинг молиявий муаммоларини ҳал қилмоқчи."

Мутфийнинг айтишича, Толибоннинг кончилик шартномалари стандарт амалиётларга мос келмайди, бу эса Толибон ҳукумати тан олинмагани учун Кобулни халқаро арбитраждан маҳрум қилади.

"Афғонистон ресурслар лаънатига дуч келган кўплаб Африка давлатларига эргашиши мумкин", дейди у табиий ресурслардан кенг миқёсда фойдаланиш иқтисодий ўсиш ва фаровонликка олиб келмаган бир қанча Африка мамлакатлари тажрибасини келтириб.

Бироқ, Толибон мамлакат табиий бойликларидан фойдаланиш орқали ўзини-ўзи таъминлашга интилаётганини айтади. Унинг етакчилари ҳозирги иқтисодий ва гуманитар инқироздан чиқиш йўли сифатида тоғ-кон, ирригация ва савдо лойиҳаларини таъкидлаб келган.

БМТ маълумотларига кўра, жами 40 миллионлик афғон аҳолисининг 30 миллиондан ортиғи гуманитар ёрдамга муҳтож. Халқаро молиялаштириш камайиб бораётган бир пайтда, ташкилот миллионлаб афғонларнинг тўйиб овқатланмай қолиши ва 3 миллионга яқини очликдан ўлиш хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Мўл минераллар

Аммо Ригсби Толибоннинг ҳаракатлари муваффақиятли эмас деб ҳисоблайди. Чунки у Покистонга экспорт қилаётган кўмир мавжуд шахталардан олиняпти, келишувни қайта тиклаган Хитой ширкати ҳам аввалги ҳукумат вақтида, бундан ўн йил олдин мамлакатда иш бошлаган эди.

Январь ойида Толибон ҳукумати Шинжон Марказий Осиё нефть ва газ компанияси билан Афғонистоннинг Амударё ҳавзасида нефть ва газ қидириш ишларига 2026 йилгача 540 миллион доллар сармоя киритиш бўйича шартнома имзолади. Бу 2012 йилги Хитой миллий нефть корпорацияси билан тузилган шартноманинг янгиланиши, холос.

Афғонистоннинг потенциал минерал ресурсларини 1 триллион доллардан ортиқ деб баҳолаган тадқиқотлар 2010 йилда матбуотнинг бош сарлавҳаларига айланган эди. Бироқ, бу тахминнинг тўғрилиги яқинда сўроқ остида қолди. Мамлакатнинг заиф инфратузилмаси, илғор технологияларнинг йўқлиги, ўқитилган ишчи кучи танқислиги ва юқори кончилик харажатлари асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Мирзиёев ҳукумати ва Толибон мулоқоти. Ўзбекистон эртаси таҳликадами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:18 0:00

Ваҳоланки, мамлакатда темир, мис, кўмир, литий, мармар, хром, кобальт ва олтиннинг катта захиралари мавжуд. Газ ва нефтдан ташқари, тоғли мамлакатда лазурит ва бошқа қимматбаҳо тошларнинг катта захиралари мавжуд.

“Ушбу сармоялар орқали бизда қанча минерал ресурс борлиги ва улар даромадимизни қандай ошириши мумкинлигини тасаввур қилишингиз мумкин”, деди 31 август куни келишувлар имзолангандан кейин Толибоннинг кон ва нефть вазири Шаҳбуддин Делвар.

Интервьюда у Толибон ҳукумати ҳозиргача 116 та кичик ва 27 та йирик кончилик шартномаларини имзолаганини айтди. Унинг таъкидлашича, март ойида якунланган сўнгги молиявий йилда ҳукумат кончиликдан 220 миллион доллардан ортиқ даромад олган.

“Фойдали қазилмаларни сотиш ошкоралик ва контрабандага чек қўйиш туфайли ошди”, деди у Би-би-сига.

Хитой

Бироқ маҳаллий тоғ-кон саноатининг ривожланиши унинг гапларини тасдиқланмайди. Афғонистоннинг тоғ-кон саноатига йирик халқаро сармоядорлардан бири бўлган Хитой давлат ва хусусий компаниялари иш бошлашга шошмаяпти.

Хитой Металлургия Гуруҳи Корпорацияси шарқий Логар вилоятида мис қазиб олиш бўйича 2,83 миллиард долларлик шартномани амалга оширишни бошлагани йўқ. 2007 йилда 30 йиллик ижара шартномаси имзоланган. Толибоннинг минтақадаги улкан буддист археологик ёдгорликларини ҳимоя қилиш учун хитойликларни ер ости конларини қазиб олишга ундаши муваффақиятсизликка учради.

"Хитойнинг тоғ-кон саноатидаги иштироки минимал даражада, фақат баъзи хитойлик савдогарлар минералларни оз миқдорда экспорт ёки контрабанда қилади", дейди Ригсби.

Афғонистон таҳлил тармоғининг сўнгги ҳисоботида Хитойнинг йирик лойиҳаларини амалга ошириш учун йиллар керак бўлади, деб хулоса берилди.

“Улар заиф афғон иқтисодига зудлик билан катта даромад келтиролмайди”, дейилади ҳисоботда.

Мутфийнинг таъкидлашича, жавобгарлик, назорат, жамоатчилик иштироки ҳамда мустақил сиёсий ва фуқаролик жамияти назорати бўлмаган тақдирда Афғонистоннинг табиий ресурсларидан фойдаланишдан фақат Толибон етакчилари фойда кўради.

"Биз катта йўқотишларга дуч келяпмиз", дейди у.

Форум

XS
SM
MD
LG