Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:57

Генерал Дўстумнинг Кобулдаги уйини ҳарбийлар қуршаб олди


Дўстумнинг Кобулдаги уйи ҳарбийлар қуршовида
Дўстумнинг Кобулдаги уйи ҳарбийлар қуршовида

Афғонистон вице-президенти генерал Абдурашид Дўстумнинг пойтахт Кобулдаги уйини ҳарбийлар қуршаб олди.

Шаҳарнинг Шаҳринав мавзесининг генерал уйи жойлашган қисми бўлган Кобулдаги мухбиримиз Олим Кўҳканнинг айтишича, Абдурашид Дўстум маҳалласига, тахминан, 600 нафардан 1000 нафаргача ҳарбий ташланган. Бундан ташқари, бир неча танк ҳам кўзга ташланмоқда.

Мухбиримизга кўра, бунинг сабаблари ҳозирча номаълум ва давлат идоралари бу борада бирор изоҳ бермаётир.

Аммо, Озодлик мухбири олган баъзи норасмий маълумотларга кўра, узоқ муддат ишхонасида кўринмаган генерал Дўстум 20 февраль куни бир неча қуролланган аскари билан ишхонасига борган ва унинг бу ўзбошимча ҳаракати унинг уйи қуршовга олинишига сабаб бўлган. Бу маълумот ҳам ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

Мухбиримиз билан қуйидаги суҳбатда воқеа тафсилотларига доир қўшимча маълумотлар билан танишасиз:

Генерал Дўстумнинг Кобулдаги уйини ҳарбийлар қуршаб олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:51 0:00
Бевосита линк

Эслатамиз, Афғонистон вице-президенти Абдурашид Дўстумнинг сиёсий рақибларидан бири бўлган Аҳмад Ишчи генерал ва унинг қўриқчилари уни калтаклагани, кийимларини ечиб, унга нисбатан жинсий тажовуз мимикасини қилганини иддао қилган.

Бунинг ортидан жиноят иши очилган, Афғонистон Бош прокуратураси генералнинг 9 тан соқчисини ҳибсга олишга ордер берган, генералнинг ўзини эса терговга чақирган эди.

Ҳозир маълум бўлишича, генерал Дўстум прокуратуранинг барча чақириқ ва талабларини эътиборсиз қолдирмоқда.

​Мухбиримиз воқеани кузатмоқда. Янгиликларни сайтимизда кузатинг!

XS
SM
MD
LG