Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:35

Бокс Ғафур Раҳимовни деб 2020 йилги Олимпия ўйинлари рўйхатига кирмай қолиши мумкин (ВИДЕО)


Зиддиятли ўзбек тадбиркори Ғофур Раҳимовнинг AIBA президенти этиб сайланганига халқаро матбуот нима деди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:09 0:00

Ўзбекистонлик мунозарали тадбиркор Ғафур Раҳимов.

30 ноябрь куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ижроия кенгашининг Токиода бўлиб ўтган йиғилишида боксни 2020 йилги олимпиада ўйинлари рўйхатига киритиш режаси музлатиб қўйилди.

АҚШ Молия вазирлиги томонидан уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларидан бири деб топилиб¸ санкциялар рўйхатига киритилган ўзбекистонлик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг 3 ноябрь куни Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти этиб сайланганига ХОҚ шундай муносабат билдирди.

Бу йиғилишни ëритаëтган халқаро агентликларнинг ëзишича¸ Халқаро олимпия қўмитаси AIBA фаолияти юзасидан махсус текширув ўтказади ва сўнгги қарор ана шу текширув хулосасига боғлиқ бўлади.

ХОҚ ижроия кенгаши аъзоси Nenad Lalovic бошчилик қиладиган тафтиш гуруҳи қўмита томонидан билдирилган “жиддий хавотирлар” юзасидан AIBA кўраëтган саъй-ҳаракатларни ўрганиб чиқади.

Бу текширув эса¸ мустақил кузатувчилар тахминича¸ AIBAнинг Халқаро олимпия қўмитаси аъзолигидан¸ бокснинг эса¸ олимпиада спорти мақомидан чиқарилиши билан якунланиши мумкин.

Айни пайтда¸ ХОҚ спорт директори Kit McConnell текширув ўтказишдан мақсад бокснинг 2020 йилги Токио олимпиадаси рўйхатида қолишини таъминлаш эканини билдирди.

Келаси ойлар давомида ўтказилган махсус текширув хулосаси¸ айтилишича¸ ХОҚ ижроия кенгашининг келаси йил июнь ойида Лозаннада ўтказиладиган йиғилишида тақдим этилади.

АҚШ томонидан “ўзбек уюшган жиноят олами етакчиларидан бири” деб таснифланиб¸ қора рўйхатга киритилган ўзбекистонлик Ғафур Раҳимовнинг 3 ноябрь куни Москвада ўтказилган қурултойда Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти этиб сайлангани бу ташкилотни бўҳронга ташлади.

ХОҚ¸ Раҳимов бу лавозимга сайланса¸ AIBAнинг қўмитадан чиқарилиши мумкинлигидан огоҳлантирганига қарамай¸ ўзбекистонлик тадбиркор Москвада ўтказилган қурултойда президентликни эгаллади.

Бунинг ортидан ХОҚ AIBAнинг олимпиада халқалари ва 2020 йилги Токио мусобақалари логотипидан фойдаланишини тақиқлаб қўйди.

Москва қурултойи якунига муносабат билдирган ХОҚ¸ АҚШ Молия вазирлиги томонидан “трансмиллий уюшган жиноий тармоқ”қа алоқадорликда айбланган Ғафур Раҳимовнинг AIBA президенлигига сайланиши Халқаро бокс ассоциацияси обрўсига салбий таъсир қилиши¸ президент ролини савол остида қолдиришини таъкидлаган эди.

Раҳимовнинг сайланишига муносабат билдирган боксчилар жамоаси вакиллари Озодлик билан суҳбатда Ғафур Раҳимовни¸ “ўз шахсий манфаатларини спорт ва минглаб боксчи манфаатидан устун қўйганлик”да айблади.

Бу одам бир кун бўлса ҳам Халқаро бокс ассоциациясига президент бўламан¸ деб қасд қилган. Ўз эгосини қондириш учун у минглаб боксчининг йиллаб қилган меҳнати ҳавога совурилиши ҳақида ўйлагани ҳам йўқ. Ҳар бир боксчи олимпиадада қатнашишни орзу қилади¸ бунга йиллаб¸ ойлаб қаттиқ машқ қилади. Бир одамни деб қанчадан-қанча боксчи энди ана шу орзусидан айрилиши мумкин”¸ дейди халқаро бокс жамоаси ичидаги Раҳимов мухолифларидан бири.

Халқаро бокс ассоциациясининг ХОҚдан¸ бокснинг эса 2020 йилги олимпиада ўйинлари рўйхатидан чиқарилиш эҳтимолига муносабат билдирган профессионал боксчи Владимир Кличко¸ бу инқироздан чиқиш йўлини таклиф қилди.

ХОҚнинг 30 ноябрь кунги қарорига ўз Facebook саҳифасида муносабат билдирган Кличко¸ AIBA ваколатини профессионал боксчилар ассоциацияси – WBAга олиб беришга чақирди.

Каримов даврида Ўзбекистон ҳукумати томонидан халқаро қидирувга берилган Ғафур Раҳимов¸ жорий Ўзбекистон ҳукумати билан яхши алоқада.

Унинг Халқаро бокс ассоциацияси президентлигига номзодини қўллаб¸ расмий тавсия хати берган Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов¸ "Ғафур Раҳимовнинг ўтмишдаги жиноий фаолияти ҳақида айрим халқаро матбуотда ëзилганларнинг асоссиз далилларга қурилгани ва уларда реал асос йўқлиги ва ҳақиқатдан йироқлигини тасдиқлаймиз” деб ëзган жумладан.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG