Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:20

“Андижон фожиаси кунлари 15 ёшда эдим. Майдонга томошага чиққан кўп одам бекордан-бекор ўлиб кетди”


Андижон шаҳридаги 2005 йилги қонли воқеаларнинг гувоҳи бўлган 15 ёшли бола ҳозир 30 яшар йигит бўлди.

Исмини сир сақлаётганимиз бу йигит 15 йил йил олдин Бобур майдонида бўлган воқеаларни, жумладан, ҳукумат аскарлари қуролсиз одамларни ўққа тутганини эслаб, бундай деди:

“Биз, уч ўртоқ, ҳали ёш боламиз, қизиқиб, нима бўляпти экан деб томошага борганмиз. Бир оқ кўйлакли одам, майдонда газ йўқ, свет йўқ, иш йўқ, пенсия оз деб гапирганини эшитдик. Кўпчилик Каримов келади, дардимизни эшитади, деб чиққан. Вертолётни кўрганимизда одамлар, ана, Каримов келяпти, деб ишонишган. Лекин, ҳарбийлар ҳаммани бир четдан отиб ташлади. Яхшиям, биз сал эртароқ майдондан чиқиб кетган эканмиз. Бўлмаса, бизни ҳам отиб ташларди”.

Воқеа гувоҳи билан тўлиқ суҳбатни қуйида тингланг:

Андижонлик йигит: Майдонга томошага чиққан кўп одамлар бекордан-бекор ўлиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:40 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG