Линклар

Шошилинч хабар
13 октябр 2024, Тошкент вақти: 07:25

Яна бир сўконғич ҳоким. Буниси фермерларни ҳақоратлаганидан пушаймон


Андижон тумани ҳокимлиги биноси
Андижон тумани ҳокимлиги биноси

Андижон вилоят, Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддинов фермерлар билан 25 январда ўтказилган йиғилишда чигит экишда қўлланиладиган “плёнкага” пул ўтказмагани учун фермерларни ҳақорат қилгани ёзилган ауидоёзув Озодликка келиб тушди.

Бу аудиоёзувни жўнатган фермерлардан бирининг айтишича, бир неча йилдан буён ҳокимнинг мажлислардаги ҳақоратлари уларнинг жон-жонидан ўтиб кетган ва у ҳокимнинг ҳақоратларини телефонига ёзиб олишга қарор қилган.

Ҳоким Улуғбек Исомиддинов, фермерларнинг шахсиятига тегадиган сўзлар ишлатганини Озодлик мухбири саволларига жавоб бераркан, тан олди ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтди.

Яна бир сўконғич ҳоким. Буниси фермерларни ҳақоратлаганидан пушаймон
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00
Бевосита линк

Ўн олти минут давом этган аудиоёзувда Андижон тумани ҳокими ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарини ўрнидан турғизиб чигит экишда ишлатиладиган плёнкага пул ўтказмагани учун уни койий бошлайди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00
Бевосита линк

Бу койиш аста-секин ҳокимнинг ҳақоратларига уланиб кетади:

“Ойдинбулоқ! (фермер хўжалиги номи – таҳририят) Чиқ манетга! Эй ноинсоф нега плёнкага пул қўймаяпсан. Гадай!. (Гадо демоқчи - таҳр.) Режани бажариб туриб, 5- сортни 3- қилиб, ички ишлар бошқармасидан келиб, кўтингга тираб турганда бир нарса қилиб қутулдинг-а, ҳайвон. Эй, ҳайвон, йиғиштир қоғозингни, шу ҳам президентни қарори, плёнкага пул қўйсин, дебди, сен нега қўймадинг ҳайвон”, дейди ҳоким.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00
Бевосита линк

Ҳоким аудиоёзувда исмини англашни имкони бўлмаган бошқа бир фермерни турғизиб, ундан ҳам нега плёнкага пул қўймаганини сўрай бошлайди. Фермер пулимизни ҳақдорликка олиб қўйибди, тушса қўяман дейиши билан ҳақоратлар силсиласига дучор бўлади:

Ҳоким: - Мен сенга савол беряпман, нима учун қўймадинг?

Фермер: - Плёнка заводга маҳсулот берувдик. 13 миллион сўмга, шу тушса қўяман.

Ҳоким: - Сен нонкўрдан плёнкага пул қўйишингни сўраяпман мен. Нимага охирига етмадинг? Ҳей ифлос, икир-чикиринггача мен қачонгача қараб ўтираман, а? Ҳақдорлигинг борми, қарздорлигинг борми, бетта нимани сўраяпман сендан? Эй ҳайвон нега кеча қўймадинг, дейди ҳоким.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00
Бевосита линк

Улуғбек Исомиддинов “Шерзодбек олтин даласи” фермер хўжалиги раҳбарини ҳам қаттиқ ҳақорат қилади:

“Сен лўттивоз, ўйинчи, одам бўлмайсан сен, ҳайвон. Ҳурматингни қилдим, ака дедим, сизладим. Гапирчи ҳайвон, ҳей артист, бляд. Бир миллион қўйганингча ҳамманг юрибсан, яна 8 миллион 384 минг сўм нега қўймаяпсан. Нимани кутяпсан э, ҳайвон. Эй иплос, ҳурматингни қилиб қўйсам, сен нима деб ўйлаяпсан. Гоҳида орқага ярим қадам чекиниб туриб, қайтадан бошлашимни билмайсанми? Сен қўрққин мендан, ярим қадам орқага чекинганим бошқа нарса у. Эй, тварь, ҳурматингни қилдимми? Эй, мараз!”, дейди ҳоким.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:55 0:00
Бевосита линк

Ҳоким ўтказган йиғилишларда мунтазам қатнашган фермерлардан бирининг айтишича, улар ҳокимнинг ҳақоратларига йиллардан буён чидаб келмоқда:

“Бизга туман ҳокими шунақа ҳақсизлик қиляптики, бунга чидаб бўлмаяпти. Заводда пулларимиз бор, лекин у плёнкага нақд пул олиб келасан, деяпти. Мана, бугун 26 январь куни ҳам мажлис ўтказди. Бир фермер пахта заводида пулим бор, ўшани ўтказаман деса, йўқ, нақд пул қўясан деяпти. Ҳозир ҳамма фермерлар кўчада, нақд пул излаб юрибди. Қўймаганни к...дан олиб, к...га соляпти. Топиб олган гапи, ифлос, ҳайвон, гадай... Унингча Андижон туманида ундан бошқа одам йўқ, ҳайвон ҳаммаси. Бу йиллардан буён давом этиб келяпти”, дейди фермер.

Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддинов, Озодлик билан суҳбатда, ҳақиқатан ҳам йиғилишда шахсни таҳқирловчи сўзларни ишлатиб юборганини тан олди ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтди:

- Бу ерда, шу қарорни ижросини таъминлай олмаганлик жиндай чўзилиб қоляпти, ҳароми ёки бошқа сўзлар ишлатилгани йўқ, энди ноинсоф, аҳмоқ деган сўзлар айтамизу, унчалик анақа бўп кетмайди. Энди гоҳида хатолар ҳам бўлиб қолади, шунга бир-биримизни тўғри тушунсак яхши бўларди. Бир мартага энди бўлмаса... Эътирозлар тўғри, президентимиз ҳам яхши гапир деяпти. Бўлди, хулоса чиқарамиз шундан. Биздан хатолик ўтган бўлса, бир мартага унақа қилса бўлар энди. Жуда тўғри, менинг сизларга бирор хил эътирозим йўқ. Тушундим. Юртимиз учун, халқимиз учун, президентимиз учун албатта хизмат қиламиз. Гоҳида энди хатоликларга йўл қўйиб қўямиз, буни тўғри қабул қилдим ва тўғри тушундим. Бу нарсалар бошқа такрорланмайди, тушундим, деди туман ҳокими Улуғбек Исомиддинов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:37 0:00
Бевосита линк

Озодлик Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев коллеж ўқитувчиларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшак” деб ҳақорат қилгани ҳақида хабар берган эди.

Ундан сўнг Озодлик 2017 йилнинг 18 ноябрь куни ўтказилган мажлисда ҳокимнинг икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилганини ёзган эди.

Шундан сўнг суднинг қарори билан Д.Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган эди.

XS
SM
MD
LG