Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:55

Арманистон ҳукмрон партияси Пашиняннинг Бош вазир бўла олмаслигини билдирди (LIVE VIDEO)


Мухолифатчи депутат Никол Пашинян 1 май кунги парламент мажлисида номзоди Бош вазирликка тақдим этилган ягона сиëсатчидир.
Мухолифатчи депутат Никол Пашинян 1 май кунги парламент мажлисида номзоди Бош вазирликка тақдим этилган ягона сиëсатчидир.

1 май куни Арманистон парламенти мамлакат янги Бош вазирини сайлашга тўпланди.

Бу лавозимга ягона номзод Арманистонда туб ислоҳотлар қилиш талаби билан ўтказилаëтган кўп минг кишилик норозилик намойишлари ташкилотчиси Никол Пашиняндир.

Парламент ялпи мажлиси арафасида ўз фракцияси алоҳида мажлисини ўтказган ҳукмрон Республикачилар партияси¸ Пашинян номзоди бўйича қандай овоз бериш бўйича ўз қарорини чиқарганини билдирди.

Ҳукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари Ваҳрам Багдасарян 1 май куннинг иккинчи ярмида республикачиларнинг "қандай овоз бериши ҳақида ягона қарорга келингани" ва бу қарорнинг кечроқ парламент қолган аъзолари олдида эълон қилинишини билдирди.

Бу баëнот арафасида парламент вице-спикери¸ Республикачилар партияси матбуот котиби Эдуард Шармазанов "Пашиняннинг Бош вазир бўла олмаслигига ишончи комил" эканини билдирди.

105 ўринлик Арманистон парламентидаги 58 нафар депутат ҳукмрон Республикачилар партияси аъзоларидир. Пашинянни парламентдаги қолган фракциялар қўллашини билдирса-да¸ унинг Бош вазир этиб сайланиш учун лозим 53 овозни¸ республикачи депутатлар қўлловисиз олиши эҳтимолдан йироқлигича қолмоқда.

Озодлик радиоси арман хизматининг билдиришича¸ 1 май куни соат 12 да бошланган бугунги парламент йиғинида 102 депутат иштирок этмоқда.

42 яшар Пашиняннинг минглаб тарафдори ҳукмрон партиянинг бугунги овоз беришда "ғирромлик қилиш" эҳтимоли боис парламент биноси олдида тўпланди.

Парламент мажлиси бошланиши олдидан ўз тарафдорлари олдида гапирган Пашинян:

- Агар Республикачилар партияси овоз бериш жараëнида фирибгарлик қилмоқчи бўлса¸ сиëсий цунами бошланади. Ҳамма нарса сизнинг қарорингизга боғлиқ! Халқим¸ улар сиз қозонган ғалабани ўғирламоқчи бўлаяпти. Кўчаларга чиқинг! -дея хитоб қилди.

Арманистон парламенидаги ҳукмрон партиядан бошқа фракция депутатлари Пашинян номзодини қўллашини билдирган.

Мухолифатчи депутат Пашинян уюштирган кўп минг кишилик норозилик митинглари оқибатида Арманистонни 10 йилдан кўпроқ давомида президент сифатида бошқариб келган Серж Саргсяан 23 апрель куни бош вазирликдан истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Арманистон 2015 йили ўтказилган конституциявий ислоҳот ортидан парламент республикасига айланмоқда. Бу ўзгаришга кўра¸ бош вазир ваколатлари кўпайиб, президент ваколатлари эса озаяди.

2014 йилда Саргсян Арманистон президент бошқаруви ўрнига парламент бошқарувига ўтса, бош вазир бўлиш учун курашмасликни ваъда қилган эди. Аммо 17 апрелда парламент уни бош вазир лавозимига сайлади. Натижада мамлакатда йирик намойишлар бошланиб, Серж Саргсян бош вазир лавозимидан кетди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG