Линклар

Шошилинч хабар
09 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:15

Байден ва Марказий Осиё президентлари Нью-Йоркда нималарни муҳокама қилади?


Президент Жо Байден.
Президент Жо Байден.

Ғарб нашрлари ушбу ҳафтада АҚШ президенти Жо Байден ҳамда Марказий Осиёнинг беш мамлакати лидерлари ўртасида кечажак музокаралар мавзуларига доир ўз тахминларини баён қилмоқда.

АҚШнинг хавфсизлик, ташқи сиёсат ва инсон ҳуқуқлари муаммоларини ёритувчи Joint Security платформаси АҚШ президенти Жо Байден билан Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари билан бўлажак музокараларда нималар муҳокама қилиниши мумкинлиги ҳақида ёзди. Оқ уй раҳбари Марказий Осиёдаги беш мамлакат лидерлари билан шу ҳафта Нью-Йоркда ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида илк дафъа учрашади.

“Америка сиёсатчилари минтақага яна қизиқиш билан қарай бошладики, бу Россия Украинага ноқонуний бостириб кирганидан сўнг Марказий Осиёда Хитой таъсирига қарши туриш ва минтақа лидерларининг кўнглига йўл топишга уриниш бўлса эҳтимол”, деб ҳисоблашмоқда мақола муаллифлари – Saferworld халқаро ноҳукумат ташкилоти катта маслаҳатчиси Жордан Стрит ҳамда ташкилотнинг Марказий Осиёда хавфсизлик ва минтақавий можаролар бўйича маслаҳатчиси Илья Жонс.

АҚШ-Мексика чегарасидан қонуний ва ноқонуний ўтган ўзбеклар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00

АҚШ минтақанинг Хитой билан иқтисодий келишувларидан ва Россия Марказий Осиё орқали санкцияларни четлаб ўтаётганидан ташвишга тушган. Вашингтон Украина масаласида кўпроқ дастак олиш учун янада кўпроқ мамлакатлар билан дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини тушунади. Муаллифлар фикрича, саммит чоғида муҳим мавзуларда дарҳол силжиш бўлиши эҳтимоли кам, бироқ учрашув узоқ вақт Вашингтон ташқи сиёсатида иккинчи даражали бўлиб қолган минтақага далда берувчи рамзий ишора бўла олади.

Стрит ва Жонс “Байден маъмурияти Марказий Осиё билан илиқ алоқалар қуришга жиддий киришган бўлса, минтақада фақат ўз манфаатларини кўзламаслиги, балки икки томон манфаатларини мувозанатга келтиришга интилмоғи лозим”лигини урғулайди. Муаллифларга кўра, Қўшма Штатлар саммитда уч устувор масалани муҳокама қилиши керак, булар: ҳудудий яхлитлик ва минтақавий ҳамкорликка икки томонлама қизиқиш, фуқаролик жамиятини қатағонлардан ҳимоя қилишнинг аҳамияти ҳамда умумий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг энг фойдали шаклларига эътибор қаратиш зарурлиги.

Қўшма Штатларнинг минтақавий хавфсизлик соҳасидаги кўмаги саммитда муҳокама қилиниши мумкин, бироқ, муаллифлар фикрича, Вашингтон бу борада эҳтиёт бўлиши керак, зеро унинг фаоллиги Россия ва Хитой манфаатлари мавжуд Марказий Осиёда безовталик пайдо қилиши мумкин.

Стрит ва Жонс Москванинг тобора таҳдидли риторикаси манзарасида Вашингтон ўзини ишончли ҳамкор сифатида намоён этиб, минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаши, шунингдек иқлим ўзгариши, бозорларга кириш, янги савдо йўналишларини очиш, трансмиллий инфратузилма лойиҳалари каби соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаши жуда муҳим, деб ҳисоблашмоқда.

“Қандай ҳукуматга эга бўлиш-ўзбек халқининг иши”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:47 0:00

Айни пайтда АҚШ минтақа мамлакатлари инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида муайян кафолатлар беришига эришмоғи шарт. Бу борада муаллифлар Вашингтон фуқаролик жамияти ташкилотларига кўпроқ ёрдам бериш, таълимга ҳамда ёшлар иштирокидаги лойиҳаларга ажратилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш орқали вазиятни яхшилаши мумкинлигини қайд этишган.

“Байден маъмурияти ушбу саммитга 2022 йил октябрда Россия президенти Владимир Путин ва 2023 йил майда Хитой раҳбари Си Цзиньпин минтақа мамлакатлари лидерлари билан ўтказган саммитларга муқобала қилиш учун ўзига хос машқ деб қарайдиган бўлса, адашади. Байден икки томонлама манфаатли соҳаларни топиши, айни чоғда ҳарбий мажбуриятларда Россия ва Хитойни ортда қолдиришга уриниб ўзини тузоққа туширмаслиги лозим”, дейилади мақолада.

Форум

XS
SM
MD
LG