Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:16

Карантинга олинган бемор гемодиализсиз қолганидан ҳаëти хавф остида эканини айтмоқда (ВИДЕО)


Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ёрдами билан Санкт-Петербург шаҳридан Тошкентга 29 апрель куни чартер рейс орқали олиб келинган тўрткўллик Саломат Юлдашева сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекади.

27 ёшли Саломат Юлдашеванинг Озодликка айтишича, у икки ҳафталик карантинга олиниши билан ҳаëт-мамотини белгиловчи муолажасиз қолган.

Хаста аëлга кўра¸ у Москвадан келиши билан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ташкил этилган Ўртасарой карантин ҳудудига жойлаштирилган.

Саломат Юлдашева Россиянинг Краснодар ўлкасидан Санкт-Петербург шаҳрига борган ва Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси кўмаги билан чартер рейс орқали 29 апрель куни соат 01.00да Тошкентга олиб келинган.

Бу рейсда келган йўловчиларнинг бари Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин масканига жойлаштирилган.

Саломат Юлдашеванинг айтишича, эрталаб у врачларга сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғригани, гемодиализсиз яшай олмаслиги, оёқлари шишаётганини айтган:

“Ҳамма қоғозларимни кўрсатдим, у ерда ҳаммаси ёзилган. Давлениямни ўлчади, 180 га чиқибди. Дори бердиларда, чиқиб кетдилар. Менинг икки буйрагим ҳам ишламайди, агар бугун гемодиализ қуйдирмасам бўлмайди, оёқларим шишиб кетяпти, деб буларга тушунтириб айтиб турибман, булар эса Тез ёрдамга телефон қилдик, ҳозир келади, деб 6 соатдан бери алдаб ўтиришибди. Россиядан 4-5 минг рублга олган бошқа дориларим ҳам бор, уларни холодильникка қўймасам бўлмайди. Сумкамда ётибди, келганимдан бери, аҳволим оғирлашиб боряпти”.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:16 0:00
Бевосита линк

Озодлик Саломат Юлдашева билан 29 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15.00.да гаплашди.

Аëлнинг айтишича¸ у Россияда 27 апрель куни коронавирус бор-йўқлигига тест ҳам топширган ва тест унда бу вирус йўқлигини кўрсатган.

Озодлик Юлдашева каби махсус муолажага муҳтожларга карантинда кўрсатиладиган тиббий ëрдам ҳақида маълумот олиш мақсадида 29 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати билан боғланишга ҳаракат қилди. Аммо кун давомида ССВ матбуот котиби билан боғлана олмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилинган 239 47 95 рақамли ишонч телефонига қилинган қўнғироқларга ҳам кун давомида ҳеч ким жавоб бермади.

XS
SM
MD
LG