Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

Божхоначилар чегарада товарларни тортиб олмоқда. Қўмита фуқароларни айблади (ВИДЕО)


Божхоначилар чегарада товарларни тортиб олмоқда. Қўмита фуқароларни айблади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00

28 сентябрь куни Озодликка юборилган видеода чегаранинг Ўзбекистон томонига ўтган аëллар қўлидаги юкларнинг чегара ва божхона хизмати формасидагилар¸ шунингдек, формасиз шахс томонидан куч билан тортиб олинаëтгани кўрилади.

Бу воқеани видеога олиб¸ Озодликка юборган тошкентликнинг айтишича¸ у чегарачи ва божхоначиларнинг бундай ноқонуний ҳаракатига 27 сентябрь куни кечқурун гувоҳ бўлган.

Торт-торт

Видеодаги воқеа жойи¸ гувоҳга кўра¸ Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш масканининг Ўзбекистон томони - Тошкент вилоят божхона бошқармасига қарашли “Ғишткўприк” чегара-божхона постидир.

“Чегара ва божхона текширувидан ўтиб¸ Ўзбекистон томонга киришингиз билан ташланишади. Икки давлат ўртасида нейтралний зона бор. Ўзбек чегарачи ва божхоначилари тортқилашни ана шу нейтрал зонадан бошлайди. Видеодаги воқеада¸ эътибор берсангиз¸ форма кийиб¸ овчарка етаклаган чегарачилар ҳам бор¸ формали ва формасиз божхоначилар бор. Улар ҳамма текширувдан ўтиб¸ автобусга чиқаëтган жойида¸ одамларнинг юкини тортиб олди. Аëлнинг қўлидаги юкига чанг солган формасиз бола ҳам таможнячи¸ уни бу постдан ўтиб-қайтадагилар яхши танийди”¸ деди чегара ва божхоначиларнинг “қора рўйхати”га тушиш хавфидан ҳадиксираганидан шахси очиқланмаслигини сўраган тошкентлик суҳбатдош.

Айни пайтда¸ суҳбатдош видеодаги формали ва формасиз божхоначилар шахсига оид аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Божхона қўмитасининг видеодаги воқеа юзасидан шарҳи

Озодлик 28 сентябрь куни видеотасвирга олинган воқеага шарҳ беришни сўраб¸ Ўзбекистон Божхона қўмитасига мурожаат қилди.

Қўмитанинг мутасадди расмийси¸ видеода акс этган воқеанинг камерага олингунча бўлган тарихи борлигини айта туриб¸ “ одамлар чегарадан божсиз олиб ўтиладиган юклар тартибини бузганидан сўнг¸ божхоначилар шундай қилишга мажбурлигини” тушунтиришга уринди.

“Ғишткўприк чегара-божхона постида фуқаролар томонидан амалдаги божхона қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари содир этилмоқда. Биз фуқароларга қоидаларни тушунтираяпмиз. Бўйсунишни истамаганлар тартибга чақирилаяпти. Видеодаги фуқаро божхона назорати талабларига бўйсунмасдан ўтган фуқаро. Бу ҳолатда¸ бизнинг ходимимиз фуқарони ҳақорат қилмаяпти¸ унга нисбатан куч ишлатмаяпти эътибор берган бўлсангиз. Фақат унинг ноқонуний олиб ўтган маҳсулотини расмийлаштириш учун¸ четга чақираяпти. Бунгача бўлган ҳолат бор - биринчи унга яхши гап билан айтилган¸ божхона қоидалари тушунтирилган. Қоидага риоя қилишни истамаганидан кейин¸ шундай ҳолат юзага келган”¸ деди Озодлик гаплашган Давлат божхона қўмитаси расмийси.

Айни пайтда “мазкур постда фуқаролар учун янада кенг қулайликлар яратилади” деган бу расмий¸ қоидабузарликни тўхтатиш учун даҳанаки жанг ва зўравонлик қўллаш қанчалик қонунийлиги¸ видеодаги божхона ходимларига бирор чора кўрилиш-кўрилмаслиги ҳақидаги саволларга жавоб бермади.

Божхоначи нега юкни тортиб олмоқчи бўлаяпти?

Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарорига биноан¸ ўзбекистонликлар бож тўламасдан қўшни давлат¸ хусусан¸ Қозоғистондан бир ойда бир марта 20 турдаги маиший техника буюмлари ва офис техника буюмларини фақат 1 донадан (қиймати 300 доллардан ошмаслиги лозим - таҳр.)) олиб ўтиши мумкин.

Шунингдек, ҳар бир ўзбекистонлик қўшни давлат ҳудудидан бир кунда бир марта беш хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотини икки килодан жами 10 килограмгача божсиз олиб ўтиши мумкин.

Чегара ва божхона ходимлари таъкидича¸ бу қарор кучга киргандан сўнг¸ уни суистеъмол қилувчилар кўпайган ва қарорда кўзда тутилгани каби¸ шахсий фойдаланиш учун эмас¸ балки хизмат ҳақи эвазига олибсотарлар учун чегарадан божсиз озиқ-овқат ва маиший техника ташувчилар армияси пайдо бўлган.

Видеода қўлидаги юки божхоначи томонидан тортқиланаëтганлар¸ айтилишича¸ 463-сонли қарорни бузаëтганлардир.

Божхона қўмитаси чегарадан божсиз ўтаëтган товарлар рўйхатини яна чеклашни сўради

2018 йил 19 сентябрь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамага қўйиладиган ҳукумат сайтида¸ Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳозирланган янги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 22 июнь кунги 463-сон қарори иловасига ўзгартиш киритиш ҳақидаги янги лойиҳада¸ июнь ойида либераллашган рўйхатни яна чеклаш кўзда тутилган.

4 октябргача жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бу ҳужжат¸ ҳозирда бир шахс бир кунда 10 килогача олиб ўтиши мумкин 5 турдаги озиқ-овқатни бир ойда бир мартага¸ ҳар ойда бир марта божсиз олиб киришга рухсат берилган қиймати 300 АҚШ долларидан ошмайдиган маиший техникани эса ҳар 6 ойда бир мартага қисқартиришни кўзда тутади.

Бу лойиҳа¸ аксар мутахассис ва оддий ўзбекистонликлар томонидан Каримов давридаги "10 долларлик чеклов"га қайтиш сифатида баҳоланиб¸ жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Ҳукумат сайтидаги муҳокамаларда фирк билдирганларнинг кўпчилиги¸ Божхона қўмитаси таклиф этган янги чекловларни¸ Ўзбекистон импорт бозорини монополия қилган гуруҳлар манфаатини ҳимоялаш ва божхоначилар учун янги коррупция манбаи яратиш уриниши сифатида танқид қилдилар.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG