Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:06

Uzbek Tigers Ғофур Раҳимов бошқараётган AIBA турнирида иштирок этишдан бош тортди


Иллюстратив сурат

Uzbek Tigers 2019 йилда Ғофур Раҳимов бошқараётган AIBA’нинг Жаҳон бокс серияси - WSB мусобақаларида иштирок этишдан бош тортди.

SportX.kz нашрининг билдиришича, Uzbek Tigers терма жамоасини молиялаштириш тўхтатилган ва жамоа тарқатиб юборилган.

Нашрнинг жамоа мураббийларидан бири Зиёиддин Тўйганбаевга таяниб хабар беришича, бундай қарор 2020 йилда Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларига тиғиз тайёргарлик кўриш эҳтиёжи пайдо бўлгани ортидан қабул қилинган. Бундан ташқари бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Болгария пойтахти Софияда 13-17 февраль куни ўтадиган анъанавий «Странджа» турнирида иштирок этиши лозим.

Uzbek Tigers WSB мусобақаларида 2016 йилдан иштирок этиб келаётган эди. Ўзбек боқсчилари жамоаси мусобақаларнинг бронза медаллари соҳибларига айланган. 2017 йилнинг декабрида жамоани таниқли боксчилар Муроджон Ахмадалиев ва Шахрам Ғиёсов тарк этган эди.

The World Series Boxing (WSB) 2008 йилда Халқаро бокс ассоциасияси - AIBA томонидан ташкил этилган. WSB AIBA шафелигида ўтказиладиган жаҳондаги энг нуфузли ва йирик турнир ҳисобланади.

2018 йилнинг ноябрида AIBA президентлигига Ғофур Раҳимовнинг сайланиши Халқаро Олимпия қўмитасининг ташвиши ва норозилигига сабаб бўлган эди.

Ғофур Раҳимов ва AIBA атрофидаги воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги материалларни шу саҳифада "Алоқадор" рукни остида ўқишингиз мумкин.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG