Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:58

Қозоғистонда 9 оила ОИВ юққан боласини даволашдан бош тортмоқда


ОИВга чалинган чимкентлик қизалоқ, 2010 йил
ОИВга чалинган чимкентлик қизалоқ, 2010 йил

Жанубий Қозоғистондаги 9 оила ОИВга чалинган фарзандларининг касаллиги ОИТСга айланиб кетиши олидини олишга қаратилган тиббий муолажадан бош тортмоқда. Вилоят ҳокимияти эса ота-оналарни муолажани куч қўллаш воситасида давом эттиришидан огоҳлантирди.

Қозоғистон қонунчилиги соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига ОИВ/ОИТС (Орттирилган иммун тақчиллиги вируси/Орттирилган иммун тақчиллиги синдроми)га чалинган беморларга нисбатан мажбурий даво чораларини қўллашга изн беради.

Мабодо чимкентолик ота-оналар фикридан қайтмаса, давлат идоралари ходимлари 10га яқин оилага нисбатан бу чорани қўллашга мажбур бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Бу оилаларнинг болалари 10 йил муқаддам Чимкент шаҳридаги шифохонада томирига зарарланган қон қуйиш оқибатида ОИТС қўзғайдиган вирус юққан 150 бола сафида бўлган. Бу болалардан 10 нафари ўша вақтда нобуд бўлган эди.

Озодлик мухбири фарзандининг тиббий муолажа олишини истамаётган оилалардан фақат биттаси билан гаплашишга муваффқа бўлди. Исми ошкор қилинишини истамаган оила ОИВга қарши дориларни ўғлига бермаётганини тан олди.

Унинг фикрича, дорининг ножўя таъсирлари бўлиши мумкин.

Фарзандимизнинг ўзи бирор нарсани на ича, на ея олади, – деди Туркистон шаҳрилик ота. – Унга ОИВга қарши дориларни бериб кўрдик, лекин уларни юта олмайди. Бўғзига тиқилиб қоляпти, яна баданига тошма тошиб кетяпти.

Шимкент шаҳридаги ОИТС юқтирган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Болаларни ОИТСдан ҳимоя қилиш жамғармасига раҳбари Жаннетта Жазикбаевага кўра, айрим ота-оналар манбаси ноаниқ «диний сабаблар»ни бунга рўкач қилса, бошқалари фарзандларининг аҳволи «яхши», дея таббий муолажани рад этмоқда.

Болаларни ОИТСдан ҳимоя қилиш жамғармасининг Чимкент бўлими бошлиғи Жаннетта Жазикбаева (архив)
Болаларни ОИТСдан ҳимоя қилиш жамғармасининг Чимкент бўлими бошлиғи Жаннетта Жазикбаева (архив)

Жамғарма вакилларига кўра, фарзандлари ОИВ юқтириб олган оилаларнинг камида тўққизтаси фарзандларининг ҳаётини сақлаб қолувчи тиббий муолажаларни олишдан бош тортмоқда.

Шундай оилалардан бири Сариағач туманида яшайди ва уларнинг икки фарзанди ОИВ юқтирган, биттасининг аҳволи ёмонлашиб бормоқда.

Улар ҳатто анализ топширгани ҳам келмайди, – деди Чимкент шаҳридаги Она ва бола саломатлик маркази бошлиғи муовини Мурат Агабаев. – Маҳаллий докторлар полиция ходимлари ҳамроҳлигида анализ олгани уларнинг уйига боришга мажбур бўлди.

Жазикбаева вакили бўлган нодавлат ташкилоти Сариағач тумани ҳокимига ушбу масалада ёрдам сўраб хат юборди. Чунки, ота-онани полицияю прокуратурани аралаштириб бўлса ҳам 14 яшар болани даволатишга кўндириш керак. Чунки бу – ҳаёт-мамот масаласи.

Жазикбаева оилага оид маълумотларни ошқор қилмади, чунки мавжуд қонунчилик бемор ва оиласи ҳақида маълумотлар махфий тутилишини талаб қилади.

Беморларнинг оиласи жамиятда яккалаб қўйилишидан қўрқиб, бемор қариндошларининг аҳволини ошкор қилишни истамайди.

Бу ҳолатда айрим врачлар фарзандлари ҳаётини хавф остига қўядиган ота-оналарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни таклиф этмоқда. Вилоятдаги ҳокимият идоралари вакиллари эса «вазиятни қонун доирасида ҳал этишга ҳаракат қилаётгани»ни айтмоқда.

2006 йилда Жанубий Қозоғистон вилоятида ОИВ эпидемияси рўй берган. Ўшанда кўплаб беморлар давлатга қарашли болалар касалхонасида зарарланган қон қуйилиши оқибатида вирус юқтириб олгани аниқланган эди.

21 нафар тиббиёт ходими ва амалдор совуққонлик ҳамда коррупцияда айбланиб, судга тортилган. Бир неча врач қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Вирус юқтириб олган оилалар 10 минг долларгача бўлган бир марталик товон пули олди, болаларга эса 18 ёшга тўлгунча ойлик нафақа пули белгиланди. Энг ёш бемор 2 ойлик чақалоқ, қолган кўпчилиги энди атак-чечак қила бошлаган болалар эди.

Омон қолган болалар умрбўйи даволанишга мажбур. Кўплаб ота-оналар фарзандлари ижтимоий айирувчилик ва камситишга дуч келаётганини айтмоқда.

Ҳокимият вакилларининг айтишича, ўн йил олдин вирус юқтириб олган болалар қанақа касал эканини билади, аммо мутахассислар бошқа болалар ҳали ёш бўлгани учун уларга касалидан хабар беришга эрта деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG