Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:30

Деновда юз берган портлаш оқибатида 2 киши нобуд бўлди, 9 киши жароҳатланди (ВИДЕО)


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 03:57 да Сурхондарё вилоятидаги Денов шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли савдо мажмуаси биносида портлаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида “Инденим” савдо мажмуаси биносининг деворлари қулаб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қайдича, ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 04:02 етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.

“Чақнаш натижасида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган”, дейилган вазирлик хабарномасида ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани урғуланган.

Кейинроқ ФВВ "вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган"и, орадан яна бир неча соат ўтгач эса иккинчи қурбон жасади топилгани ҳақида маълумот тарқатди.

ФВВ ҳодиса жойига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилгани, мазкур комиссия таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилганини қўшимча қилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда Деновдаги портлаш оқибатида чор-атрофдаги биноларга ҳам шикаст етгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG