Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 18:44

Ижтимоий тармоқдаги норозилик Дима Қаюмнинг “халқ кутубхонаси”ни асраб қолди (ВИДЕО)


Бозор ичида кутубхона очган риштонлик Дима Қаюм ва Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев

Фарғона вилоятининг Риштон туманидан бўлган таниқли блогер ва тадбиркор Дима Қаюм(Дилшод Болтабоев)нинг бозор ичкарисида хайрия маблағлари ҳисобига қурган “Халқ кутубхонаси” биноси бузилишдан асраб қолинди.

Риштон туманининг аввалги ҳокими қурилишига ижозат берган бу кутубхона, ҳоким алмашиши билан туман архитектори томонидан бузилиши айтилган ва бу талаб ижтимоий тармоқларда катта норозиликка сабаб бўлган эди.

Печкачи Дима Қаюм кутубхонаси бузилмайдиган бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

Риштон бозорида қишда печка, ёзда банка сотиш билан шуғулланадиган Дилшод Болтабоев - Дима Қаюм ижтимоий тармоқларда ўзининг ҳазил-аскиялари, теша тегмаган гаплари билан танилган.

Ўтган йили китобхонларга бозорда аввал оддий жавон ўрнатиб, текин китоб улашган тадбиркорга республиканинг турли вилоятларидан хилма-хил китоблар совға қилинди.

Дима Қаюмнинг айтишича, бозордаги ўз ҳисобидаги ерда хайрия маблағлари эвазига "халқ кутубхонаси" қуришга Риштон туманининг аввалги ҳокими Ғайрат Мамадалиевнинг оғзаки рухсатини олган ва бундан туман бош архитектори ҳам яхши хабардор бўлган.

Шундан сўнг, Фейсбук ижтимоий тармоғида юзлаб одамлар Дима Қаюмнинг бу ташаббусини қўллаб, кутубхона учун пул маблағлари ва китоб етказиб беришга киришган эди.

Дима Қаюм қисқа муддатда бозор ичкарисида мўъжазгина ва шинам кутубхонани қуриб битказди ва ўтган ҳафта унинг очилиш маросими бўлган эди.

Дима Қаюмнинг айтишича, ҳар куни ўнлаб одамлар кутубхонадан китоб олиб кетишган ва ўқиб бўлганидан сўнг қайтаришган.

Аммо, яқинда туманга бошқа ҳоким тайинланганидан сўнг, туман бош архитектори ўт ўчирувчилар билан келиб, бу кутубхона ноқонуний қурилгани ва уни бузмоқчи эканликларини айтган.

Дима Қаюм шундан сўнг президент Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат йўллаб, халқнинг маънавий ошёни бўлган кутубхонани бузилишдан асраб қолишини сўраган эди

9 февраль куни Озодлик билан суҳбатлашган Дилшод Болтабоевнинг айтишича, зиёли одамлар ўртага тушиб, бу воқеани Фарғона вилояти ҳокимига етказган ва у кутубхона бузилмаслигини ва керакли ҳужжатлар тахлаб берилишини айтган.

Дима Қаюм - Дилшод Болтабоев билан бу ҳақдаги суҳбатни қуйида тингланг.

Ижтимоий тармоқдаги норозилик Дима Қаюмнинг “халқ кутубхонаси”ни асраб қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:23 0:00
Бевосита линк

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG