Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:39

Марказий банк импорт шартномалар бўйича тўловлар тўхтатилганини инкор қилди


Ўзбекистон Марказий банки бош қароргоҳи.
Ўзбекистон Марказий банки бош қароргоҳи.

25 апрель куни Ўзбекистон Марказий банки ўз сайтида расмий баëнот эълон қилди ва “тижорат банкларида импорт шартномалари бўйича ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш операциялари тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар”ни инкор этди.

“Марказий банк маълум қиладики, импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилмоқда ва уларнинг тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссиздир”¸ дейилади Марказий банк расмий баëнотида.

24 апрель куни Озодлик Ўзбекистондаги тижорат банкларининг оғзаки буйруқ билан импорт шартномалари бўйича барча тўловларни номаълум муддатга тўхтатганини хабар қилган эди.

Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистондаги тижорат банклари расмийлари¸ ўтган жума куни “тепадан” шундай буйруқ берилганини айтиб¸ бу оғзаки буйруқнинг айнан қайси мутасадди шахс ëки идорадан тушганини ўзлари ҳам билмасликларини таъкидлаган эди.

25 апрель куни Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон молия-иқтисод тизими собиқ мутасаддиларидан бири¸ бундай оғзаки буйруқнинг ўзиëқ қонунга қарши ҳаракат экани ва шу боис Маркзий банк бундай раддия чиқаришга мажбур бўлганини таъкидлади.

"Агар бундай ҳаракат шахсан Мирзиëевнинг оғзаки кўрсатмаси асосида амалга оширилган бўлса¸ бу мамлакатни бошқариш халқаро стандартлар ва ëзиб қўйилган қонунлар асосида эмас¸ балки узоқни кўзламай туриб бериладиган буйруқлар асосида юритилаëтганини англатади ва бу ниҳоятда хавфли оқим. Бугун Мирзиëев ëки унинг ëнидагилар банк тизимини битта оғзаки буйруқ билан фалаж қила олса¸ эртага қудрати президентникидан кам бўлмаган шахс ва уларга бўйсунувчи идораларнинг ҳам айни шундай оғзаки буйруқ билан унга қарши чиқмаслигига кафолат йўқ"¸ деди Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонлик собиқ мулозим.

Айрим интернет нашрлари¸ импорт шартномалари бўйича тўловларнинг тўхтатилганини¸ Ўзбекистонда эркин конвертацияни йўлга қўйишга чоғланаëтган Шавкат Мирзиëев ислоҳотларига қарши гуруҳлар иши сифатида талқин қилди.

XS
SM
MD
LG