Линклар

Шошилинч хабар
22 феврал 2024, Тошкент вақти: 06:43

ДХХга киберхавфсизлик бўйича янги ваколатлар берилди


Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштирш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ДХХга янги ваколатлар берилди.

Қарорга асосан ДХХ муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберҳужумларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, тезкор чора кўриш ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Бундан ташқари давлат сирларини ўз ичига олган маълумотларни қайта ишлайдиган муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.

Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган ходимларнинг лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши тўғрисида ДХХ хабардор қилиниши лозим. ДХХ ҳар 3 йилда бир марта ушбу ходимларни аттестациядан ўтказади.

ДХХ 2023 йил 1 октябрга қадар муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг вақтинчалик ягона давлат реестрини шакллантириши ва вақтинчалик низомни тасдиқлаши лозим.

Қарорда 2024 йил 1 декабрга қадар “хорижий давлатлар илғор тажрибасини ўрганиш асосида муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг доимий ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда объектларни тоифалашнинг доимий тартибини белгилаш юзасидан таклифларни президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига киритиши топширилди”.

XS
SM
MD
LG