Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 21:33

Тошкентлик она: Ўғлим лохмачликка кўнмагани учун¸ ўлдиришди!


Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи Гулчин Абдураимова гувоҳ сифатида жиноий ишга бириктирилган ўғлининг¸ аввалига ноҳақ судланиб қамоққа юборилгани¸ кўп ўтмай эса¸ Қарши қамоқхонасидан ўлиги келгани бўйича жиддий текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.

Қарши қамоғидан ўлиги чиққан чилонзорлик йигит.
Қарши қамоғидан ўлиги чиққан чилонзорлик йигит.

Онанинг ўғли билан бирга қамоқда ўтирганлар ҳикоясига асосланиб иддао қилишича¸ 21 яшар забардаст ўғлини Қарши қамоқхонасидаги маъмурлар “лохмач” бўлишга мажбурлаган.

Онага кўра¸ ўғли бунга кўнмагач¸ унга нисбатан турли чоралар қўлланган ва оқибатда соппа-соғ ўғлим санчастда расмий қоғозда ëзилишича “тушунуксиз диагноз”дан ўлиб қолган. Онанинг Озодликка айтишича¸ 2015 йилнинг ноябрида рўй берган бу ўлим юзасидан жиноий иш очилган¸ аммо ҳеч ким жазоланмаган.

Адолат истаëтган она билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Қарши қамоғидан ўлиги чиққан маҳбуснинг онаси билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:05 0:00
Бевосита линк

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG