Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:26

Федерика Могерини ноябрда Ўзбекистонга сафар қилади


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Федерика Могерини
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Федерика Могерини

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Федерика Могерини жорий йилнинг ноябрида Ўзбекистонга сафар қилади.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё масалалари бўйича махсус вакили Петер Буриан Озодлик радиосига берган суҳбати давомида баёнот берди. Бурианга кўра, сафар давомида Иттифоқ вакилининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши кутилмоқда. Бу учрашувда Европа Иттифоқ-Ўзбекистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.

Петер Буриан
Петер Буриан

ЕИнинг Марказий Осиё бўйича вакили Ўзбекистон раҳбарияти ўзгаргач, бу мамлакатда кечаётган ўзгаришлар динамикасини юқори баҳолади.

“Биз Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон муносабатларидаги янги динамикани юқори баҳолаймиз. Ўзбек ҳамкорларимиз билан узоқ вақт муҳокама қилганимиз масалалар - бозорни очиқроқ, валютани конвертациялаш усулларини қулайроқ қилиш масалаларида катта силжишлар бўлаётганини кўраяпмиз”, Петер Буриан.

Петер Буриан: Биз ЕИ ва Ўзбекистон муносабатларидаги янги динамикани юқори баҳолаймиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:38 0:00
Бевосита линк

Жорий йилнинг 17 июлида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Ислом Каримов вафотидан сўнг ўтказилган энг юқори даражали сиëсий сўзлашувларда Ўзбекистондаги демократия¸ инсон ҳақлари вазияти муҳокама қилинган эди.

Бу ҳақда ўзаро учрашувдан сўнг ЕИнинг жорий президенти¸ Эстония Ташқи ишлар вазири Свен Миксер ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида баëнот берган эди:

- Биз 2005 йилги воқеаларни бу учрашувда муҳокама қилганимиз йўқ. Аммо бу биз нозик масалаларни муҳокама қилишдан тийилдик¸ дегани эмас. Учрашувда инсон ҳақлари¸ фундаментал эркинликлар ва қонун устиворлиги каби мавзуларда обдон гаплашдик¸ деган эди ЕИ расмийси жумладан.

Тошкент дипломатлари раҳбари ҳам¸ ўз эстониялик ҳамкасби баëнотини қувватлаб:

- 2005 йилги Андижон воқеаларини муҳокама қилмадик. Биз бу воқеалар юзасидан кенг кўламли ва чуқур тергов ўтказганмиз. Ҳозиргача бу воқеаларга оид савол берган ҳамкорларимизнинг ҳаммасига ҳар томонлама қаноатланарлик жавоб бериб бўлинган¸ деган эди жумладан.

ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида 17 июль куни бўлиб ўтган сиëсий сўзлашувларда ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга оид келишувга эришилган эди.

XS
SM
MD
LG