Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 08:48

Пахта планини бажармаётган фермерлар шолиси тортиб олиняпти


Шовотдаги шолизор

Хоразм вилояти Шовот туманидаги фермерлар иддаосига кўра, туман ҳокими ўринбосари пахта режасини бажармаётган фермерларнинг шолисини зўрлик билан тортиб олмоқда.

Фермерларнинг айтишларича, шоли ўраётган комбайнлар ҳам милиция ходимлари томонидан "арест" қилинган.

Ҳоким ўринбосари фермерларга бу ҳолатни пахта плани бажарилмаётгани билан изоҳлаган.

Шовот тумани ҳокими шартномадаги шолини топширмаган фермерларга шундай чора қўлланган бўлиши мумкинлигини назардан соқит қилмади.

Пахта планини бажармаётган фермерлар шолиси тортиб олиняпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Шовот туманидаги “Жавлонбек Жамолбек” фермер хўжалигининг раҳбари Озод Отажоновнинг Озодликка айтишича, 20 октябрь куни кечқурун у шолисини ўрдираётган пайтда, туман ҳокими ўринбосари Нурбек Бобониёзов қўққисдан бостириб келган:

- Атрофимиздаги ҳамма фермерлар шолисини ўриб олди, похолигача йиғиштириб кетди. Биз ўримга тушганда эса ҳокимнинг Нурбек деган ўринбосари агропром бошлиғи билан бирга ярим кечаси келиб, бир прицеп шолини олиб кетди. Заготзеронога олиб бориб топширди, 2 тоннаю 700 кило чиқди. Бу ҳокимнинг буйруғи, пахат планини бажармаганларнинг шолиси тортиб олинади, деди. Планимиз 80 бўлди, ҳали кўрак бор, пахта очиляпти, бажарамиз, десак ҳам қулоқ солмади, - дейди Озод Отажонов.

Тумандаги Буйрачи қишлоғида жойлашган “Хударган Ҳайит” фермер хўжалиги раҳбари Муҳиддин Ражабов ҳам уч тонна шолиси тортиб олинганини Озодликка айтди:

- Менинг шолимни ўраётган комбайнни МТПга олиб бориб қамаб қўйишди. Нурбек деган ҳоким ўринбосари пахта вақти шоли ўрмайсан, бу ҳокимнинг буйруғи деди. Уч тонна шолини зўрлик билан олиб кетиб, заготзернога тоширди. Мен, бизнинг шоли ҳақида шартномамиз бор, ҳосилни ўриб бўлганимдан кейин режани топшираман, десам ҳам қулоқ солмади. Мана бугун ҳам шу ҳолат давом этиб турибди, ички ишлардан, агропромдан вакиллар билан юриб, фермерларнинг шолисини олиб қўйишмоқда, - деди фермер Муҳиддин Ражабов.

"Зўрлик йўқ"

Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Нурбек Бобониёзов Озодлик билан суҳбатда, фермерлар шолиси тортиб олинаётгани ҳақидаги даъволарни инкор қилди:

- Йўқ, нотўғри информация бу. Менда бунақа ваколат йўқ. Фермерлар ўзлари шартнома асосида бориб топширяпти. Документи йўқ комбайнларни милиция ўзи кўриб чиқяпти, документи борлари юриб турибди, - деди ҳоким ўринбосари Нурбек Бобониёзов.

Шовот тумани ҳокими Ҳакимбой Отахоновнинг Озодликка айтишича, баъзи фермерлар шолисини ўриб олиб, уйига ғамлаб қўйган, лекин шартномани топширишни ўйламаяпти:

- Фермерлар билан шоли ҳақида шартнома қилинган. Биринчи экин бўлса гектаридан 15 центнер, такрорий экин бўлса 10 центнер топширишлари керак. Лекин, аксарияти шолини ўраб уйига ғамлаб қўйган бўлса-да, шартномадаги шолини топширмаяпти. Уйига киритиб олса бўлди, ундан чиқариш қийин кейин. Мен, зўрлик билан тортиб олингани ҳолатини билмадим, лекин прокурор билан бу масалани ўрганамиз, - деди ҳоким Ҳакимбой Отахонов.

Ўзбекистонда фермерларнинг режадан орттирган шоли, буғдой каби маҳсулотларини зўрлик билан тортиб олиш ҳолатлари кузатилади.

Ўтган йилнинг 1 декабрида Сурхондарё вилояти Музработ тумани Мажбурий Ижро Бюроси (МИБ) ва милиция ходимлари туманнинг Ат-Термизий маҳалласида яшовчи фермер Иброҳим Холназаровнинг бир неча қоп гуручини тортиб олишга уринган эди.

Бундан уч йил аввал Қорақалпоғистоннинг бир қатор туманларида шартнома асосида шоли етиштирган деҳқонларга ҳосилини даладан олиб кетиш тақиқланган эди. Шоликорларга кўра, улар билан шартнома боғлаган фермерларнинг давлатдан қарзи бўлганлиги учун етиштирилган ҳосил гаровга олинган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG