Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2021, Тошкент вақти: 17:30

Францияда ўн минглаб одам “санитария диктатураси”га қарши намойишга чиқди


Франциядаги намойишлар пайти.

Францияда ўн минглаб одам коронавирус сабаб жорий қилинган чекловларга қарши намойишларга чиқди. 7 август “санитария диктатураси”га қарши шиорлар билан кечган тўртинчи шанба бўлди.

“Евроньюс” хабар беришича, норозилик чиқишлари мамлакатнинг 150 шаҳрини қамраб олган. Бу Франция Конституциявий кенгашининг коронавирусга қарши янги чора-тадбирларни маъқуллаш қарорига жамоатчиликнинг жавобидир.

Мамлакатда эмланганлик сертификати ёки COVID га манфий тест натижаси бўлмаган фуқароларнинг маданият ва спорт масканларига кириши тақиқланмоқда. Шунингдек, қонун эмланмаган ходимларни ишдан четлатиш ҳуқуқини беради.

9 августдан бошлаб рухсатнома тартиби қаҳвахона, ресторанлар, савдо марказлари ва узоқ қатновчи поездларга нисбатан татбиқ этилади. Аҳолининг бир қисми янги чекловларга мутлақо қарши.

Жума куни Италияда аҳоли норозилигига қарамай шу каби чекловлар жорий қилинди. Бундан сўнг маданият ва спорт муассасалари, ресторанлар ва жамоат транспортида рухсатнома режими амал қилади. Ҳукумат мазкур чоралар ўқув йилини нисбатан хавфсиз бошлаш учун зарурлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG