Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2020, Тошкент вақти: 22:30

45 давлатдан борган сайёҳлар визасиз, 76 давлатдан борганлар E-Visa билан Ўзбекистонга кириши мумкин


2019 йилнинг 1 февралидан 45 давлат фуқаролари 30 кунлик муддатга Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлади. Маҳаллий нашрларнинг хабар қилишча, шунингдек, 2-3 иш кунида бериладиган электрон визалар билан мамлакатга қисқа муддатга саёҳат қилиш имкони берилган мамлакатлар сони ҳам 76 тага етказилган.

Бундай ўзгаришлар президент Мирзиёевнинг "Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига биноан амалга оширилмоқда.

Kun.uz нашри эълон қилган қуйидаги жадвалда фуқаролари 30 кунга визасиз киритиладиган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган:

Kun.uz нашри чоп этган рўйхат
Kun.uz нашри чоп этган рўйхат

​Шу пайтгача, фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз саёҳат қилиши мумкин бўлган мамлакатлар сони 18 та эди.

Бундан ташқари, 76 мамлакат ватандошларига электрон виза олиш имкони ҳам берилади.

Қуйида фуқаролари 1 февралдан элекрон виза олиши мумкин бўлган давлатларнинг Gazeta.uz нашри эълон қилган рўйхати билан ташишингиз мумкин:

- Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Венесуэла, Уругвай, Габон, Жазоир, Миср, Қатар, Кувейт, Гренада, Шри-Ланка, Доминикан Республикаси, Иордания, Хитой, Корея Халқ-Демократик Республикаси, Гайана, Баҳрайн, Бутан, Камбожа, Марокаш, Саудия Арабистони, Таиланд, Тонга, Лаос, Ливан, Мальдив, Мексика, Боливия, Бангладеш, Самоа, Бирлашган Араб Амирликлари, Албания, Ангола, Вануату, Гана, Гватемала, Гондурас, Ҳиндистон, Кабо-Верде, Камерун, Кирибати, Колумбия, Коста-Рика, Кот-д'Ивуар, Куба, Маврикий, Македония, Маршаллов Ороллари, Науру, Никарагуа, Палау, Панама, Парагвай, Перу, Сейшел Ороллари, Сенегал, Суринам, Тринидад ва Тобаго, Фижи, Филиппин, Эквадор, Эль-Сальвадор, Сент-Винсент ва Гренадина, Сент-Люсия, Соломон Ороллари, Багам Ороллари, Доминика Ҳамдўстлиги, Америка Қўшма Штатлари, Вьетнам, Уммон, Тунис, Непал, Микронезия Федератив Штатлари, Сент-Китс ва Невис, Ямайка.

Айни пайтда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирилиги, айрим ҳолларда исталган хориж давлати фуқароси учун 30 кунга бериладиган электрон визани олишини чеклаши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирмоқда.

Маълумки, 2018 йилнинг 15 июлидан сайёҳлар учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга электрон виза бериш тизими ишга туширилган эди.

Эндиликда шу йилнинг 15 мартдан бошлаб, 30 кунлик муддатга кўп мартали виза бериш тизими ҳам йўлга қўйилиши айтилмоқда.

Бунда хорижлик сайёҳлар 35, 50 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғимини тўлаб, 30 кунга 2 марталик ёки кўп марталик электрон виза олиши мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG