Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:20

Блог: ЎФФ ходимлари Қатар терма жамоаси бош мураббийси кимлигини билмайди


Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Самвел Бабаян матбуот анжуманида.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Самвел Бабаян матбуот анжуманида.

28 март куни Тошкентда ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон-Қатар учрашуви олдидан “Бунёдкор” стадионида 27 мартда бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида қизиқ ҳолат юз берди.

Матбуот анжумани бошланишидан олдин Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) ходимлари Қатар терма жамоаси бош мураббийи олдига қўйиладиган тахтачага “Jose Daniel Carreno” деб, Қатар термасининг аввалги бош мураббийи исми шарифини ёзиб келишди.

Матбуот анжуманида иштирок қилган журналистлар Қатар термасининг ҳозирги бош мураббийи Хосе Даниэль Каррено эмас, балки Хорхе Фосатти эканлигини ЎФФ ходимларига айтишди. Лекин федерация ходимлари бу гапга дарров ишонишмади. Тахтачага собиқ мураббийнинг исми шарифи ёзилганлигини кўпчилик тасдиқлагачгина, тахтача олиб қўйилди.

Матбуот анжуманида иштирок қилган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий олдига тегишли (Samvel Babayan) ёзувли тахтача қўйилди, лекин меҳмонлар бош мураббийи Хорхе Фосатти олдига бундай тахтача қўйилмади.

“Бу федерация Қатар термасининг бош мураббийси кимлигини билмасдан туриб, рақибни қандай енгмоқчи ўзи?! Федерация президенти Мираброр Усмоновга саломлар: атрофига футболга бефарқ ходимларни кўпроқ тўплашда давом этсин!” – дейди футбол мухлисларидан бири.

Қатар термаси бош мураббийи Даниэль Каррено 2016 йил сентябрь ойида истеъфога чиқарилган¸ унинг ўрнига уругвайлик Хорхе Фосатти тайинлан эди.

28 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон-Қатар ўйинидан олдин мезбонлар терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринни, меҳмонлар эса 4 очко билан охирги, олтинчи, ўринни эгаллаб туришибди.

“А” гуруҳининг биринчи ва иккинчи ўринларида 14 очко билан Эрон ва 10 очко билан Жанубий Корея термалари боришмоқда. Олти жамоадан иборат ушбу гуруҳда тўртинчи ўринни 8 очко илан Сурия термаси, бешинчи ўринни эса беш очко билан Хитой термаси эгаллаб турибди.

XS
SM
MD
LG