Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:29

Қашқадарёда ИИБ ходималари ҳам ғалла ўримини назорат қилишга сафарбар этилди


Бу йил Қашқадарё вилоятида ғалла ўримини назорат қилишга аввалги йиллардаги ва бошқа вилоятлардагидан фарқли ўлароқ ички ишлар органларининг аёл ходимлари ҳам жалб этилди.

Вилоят ички ишлар бошқармасининг аноним ходимидан олинган бу хабарни бошқарманинг расмий вакили тасдиқлади.

Маълум бўлишича, ИИВ таркибидаги икки бошқарма бошқа вазирликларга ўтказиб берилгани туфайли ички ишлар органлари шахсий таркиби қисқарган ва оқибатда ғалла ўримини назорат қилишга ходималарни ҳам жалб этиш зарурати туғилган.

Фермерларнинг айтишича, ғалла ҳосилини йиғиб олишни назорат қилишдан ташқари бу жараённи бошқариш ҳам ички ишлар ходимлари зиммасидаги вазифага айланиб қолган.

Қашқадарёда ИИБ ходималари ҳам ғалла ўримини назорат қилишга сафарбар этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:07 0:00
Бевосита линк

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасида ишлашини билдириб, исми айтилмаслигини сўраган ходимдан келган узун хатнинг қисқа мазмуни будир: “ўзимизнинг вазифамизни бажарайликми ёки фермернинг ишини қилайликми?!”

Хат муаллифининг ёзишича, унинг Озодликка мурожаат қилишдан асосий мақсади ғалла ўримидан аёлларни қайтаришдир.

“Шу бечора аёллар чиқмасин, ўзимиз эплаймиз, эркакмиз-ку! Аёлларимизни далага қўйиб қўйиш ярашмайди.

Ман бошқа вилоят ИИБ ходимлари билан гаплашдим/ Ҳеч қайси хотин-қиз ғаллага қўйилмаган, фақат Қашқадарё ИИБ аёллари мажбуран ғаллага қўйилибди

Ман бошқа вилоят ИИБ ходимлари билан гаплашдим/ Ҳеч қайси хотин-қиз ғаллага қўйилмаган, фақат Қашқадарё ИИБ аёллари мажбуран ғаллага қўйилибди”, дейилган хатда.

Ижтимоий тармоқлар орқали қўшимча мулоқот давомида хат муаллифи вилоят ИИБ га тегишли идораларда (“зонада ишлайдиганиям бор, ГАИ, паспорт стол, тергов, канцелярия ва бошқалар”) жами бўлиб 100 га яқин ходима борлигини, шулардан 60 га яқини ғалла ўримига жалб қилинганини ёзди.

Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот котиби Равшан Турсунов 7 июнь куни саволларимизга жавоб беришдан олдин Озодликка келган хат мазмунини диққат билан эшитди.

Матбуот котиби ходимларнинг, жумладан ходималарнинг ҳам ғалла ўримига жалб этилганини инкор этмади. Ўримга қанча ходима жалб этилганига доир аниқ маълумотни қўшимча хабар қилишга ваъда берди.

Қашқадарё вилоят ИИ бошқармаси яна бир мулозимининг 7 июнь куни Озодликка билдиришича,

Аввалги йилларда Қўриқлаш хизмати ва Ёнғиндан сақлаш хизмати ИИБга қараган, булардан бири Миллий гвардияга, иккинчиси ФВВга ўтди ва шунинг учун ИИБ шахсий таркиби қисқариб, ғалла ўрими назоратига аёлларни ҳам жалб этиш зарурати туғилди

“Аввалги йилларда Қўриқлаш хизмати ва Ёнғиндан сақлаш хизмати ИИБга қараган, булардан бири Миллий гвардияга, иккинчиси ФВВга ўтди ва шунинг учун ИИБ шахсий таркиби қисқариб, ғалла ўрими назоратига аёлларни ҳам жалб этиш зарурати туғилди”.

Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот котиби Равшан Турсуновнинг айтишича, ИИБ ходимларининг ғалла ўримидаги вазифаси “жамоат тартибини сақлаш ҳамда ғалла маҳсулотининг талон-торож бўлишининг олдини олишдир”.

Озодликка келган хат муаллифи ходимнинг вазифасини бундай тасвирлаган: “Эрталаб далага комбайнни тушириб, ўримга қўйиш, кейин ғаллани машинага юклатиб, заготзернога олиб бориб топширишгача маьсул”.

Бу иш эса, камида 1 ойга чўзиладиган узлуксиз жараёндир.

Ғалла ўримининг ички ишлар органлари ходимлари томонидан назорат қилиниши Қашқадарёда ўйлаб топилган усул эмас – бутун мамлакат бўйлаб шу аҳвол.

Мелиса - менежер

Жиззахлик ғаллакор фермерлардан бирининг 7 июнь куни Озодликка айтишича, ички ишлар ходими нафақат назоратчи, балки ўримни уюштируви иш юритувчи – менежер ҳамдир:

Мелиса комбайннинг ёнида юриб, ўрдириб келаверади. Даламга етиб келганда, мени излаб, қўшни фермердан сўрайди. Шундан кейин участковойимизга телефон қилади. Участковой мени топади. Мен юк машинаси топиб, даламга етиб бораман

“Масалан, менинг ерим уйимдан 70 километр нарида. Фермер кўп – туманимизда 100 га яқин. Лекин комбайн оз – 3-4 тагина. Мелиса комбайннинг ёнида юриб, ўрдириб келаверади. Даламга етиб келганда, мени излаб, қўшни фермердан сўрайди. Шундан кейин участковойимизга телефон қилади. Участковой мени топади. Мен юк машинаси топиб, даламга етиб бораман”.

Ахир, бу ишни нима учун мелиса қилиши керак, унинг ўз хизмат вазифалари борку, ишни бошқача ташкил қилса бўлмайдими?

Озодликнинг бу саволига жиззахлик фермер “Балки бошқача йўли ҳам бордир, лекин бизда шундай”, деб жавоб берди.

Қонун ҳимоячиларини ҳимояловчи қонун

2016 йилнинг 16 сентябрида президент Мирзиёев имзолаган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг “Ички ишлар органларининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари” деб номланган 3- бобида бу органлар “қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини назорат қилади” ёки “уюштиради” деган мажбурият йўқ.

Бироқ худди шу боб “Ички ишлар органларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин” эканлиги айтилганки, агар "қулоғидан тортилса", ғалла ўрими билан боғлиқ ҳолатни шу жумла билан оқлаш мумкин. Лекин қайси ҳужжатлар ўша “қонун ҳужжатлари”? Озодлик бугун бу савол жавобини тополмади.

"Ғалла режасини бажармаслик хиёнатдир"

Ўзбекистон президенти шу йил 25 февралда ўтказган видеоселектор йиғилишида ғалла етиштириш бўйича республика ишчи гуруҳларига ғалла ҳосилдорлигини камида 30 фоизга оширишга доир “Йўл харитаси” ишлаб чиқишни ҳамда унинг ижросини таъминлашни буюрган эди. Йиғилишда бу йилги ғалла ҳосили учун ўтган йилга нисбатан 1,6 баробар юқори харид нархи белгилангани ҳам эълон қилинган.

Бош вазир Абдулла Арипов 2018 нинг 27 ноябрида “Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Қарор моҳиятига кўра, “республикада етиштирилаётган бошоқли дон ҳосилининг кескин кўпаймаëтгани учун айб ерларни сифатсиз тайёрлаб, уруғликни белгиланган муддатдан кеч экаëтган¸ агротехник тадбирларни қўпол равишда бузаëтган ва ҳосилдорликни ошириш чорасини кўрмаëтган¸ ялпи ҳосил бўйича аниқ ҳисоб бермаëтган" фермерларга юклатилган.

Ана шундай вазиятга барҳам бериш учун Бош вазир Абдулла Арипов 2019 йили суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан 40 центнердан кам ҳосил олишни “ерга нисбатан хиёнат” деб баҳолаган ва бундай хиëнат учун жазо чоралари белгилаган.

XS
SM
MD
LG