Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 08:00

Сафар Бекжон: "Гулноранинг қўлида 90 та оилага қарши кучли компромат бор!"


Сафар Бекжон Гулнора Каримованинг Женевадаги уйида. 23 декабрь¸ 2013 йил.

Сарлавҳага чиқарилган баёнот Швейцарияда яшаëтган ўзбекистонлик сиëсий фаол Сафар Бекжонникидир. Унинг Озодликка берган суҳбатида айтишича, Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовада кейинги 25 йил давомида Ўзбекистон бойликларини ўғирлаб келаëтган 90 та оилага оид махфий ҳужжатлар мавжуд. Сафар Бекжон "ўша ҳужжатларнинг нусхасини менга Гулнора Каримованинг ўзи жўнатган", деди.

(Озодлик бу ҳужжатлар мавжудлигини бевосита тасдиқлай олмайди¸ уларни кўргани¸ улар мазмуни билан танишгани йўқ.)

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматидаги Гулнорага яқин генераллар томонидан тўпланган бу махфий маълумотларда¸ Сафар Бекжоннинг иддаосича¸ "мамлакат иқтисодининг барча сердаромад соҳаларини ўз мулкига айлантирган қудратли оилаларга тегишли ширкат номлари¸ уларнинг хориждаги банк ҳисоблари келтирилган".

Ана шундай компроматлар мавжудлиги¸ Гулнорани бугун ҳам Ўзбекистон ҳокимияти тепасида қолаëтган ушбу қудратли оилалар учун жиддий таҳдид манбаига айлантирган ва Каримованинг ҳеч ким¸ хусусан¸ келаси ҳафта Ўзбекистонга сафар қилишни режалаган Швейцария тергов гуруҳи ва адвокатга кўрсатилмаслиги сабаби ҳам ана шу ҳужжатларга бориб тақалади¸ дейди Сафар Бекжон.

Фаолнинг бундай тахминларига асос бўлган мулоҳазалари билан қуйида танишишингиз мумкин.

"Гулноранинг қўлида Ўзбекистоннинг $200млрд бойлигини ўғирлаган 90 та оилага қарши компромат бор"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:00 0:00
Бевосита линк

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

Алоқадор

XS
SM
MD
LG