Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:05

"Сирдарёга пахтага келганимизга 50 кун бўлди. 1 марта зовурда чўмилиб олдик"


Ҳашарчиларнинг овқати
Ҳашарчиларнинг овқати

Сирдарё вилоятининг Бахт туманига пахта теришга 20 сентябрда олиб келинган Андижон вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг исми сир қолишини сўраган ишчиси, қарийб икки ойдан буён оғир шароитларда пахта тераётгани, раҳбарлар эса уларни алмаштириш ёки уйига қайтариш ҳақида ўйламаётганидан OzodMikrofon га шикоят қилди.

“Келганимизга мана 50 кун бўлди. Шу орада бир марта зовурда чўмилиб олдик. Кирларимизни ҳам ана шу зовурга олиб келиб ювамиз ва ғўзага ёйиб қуритамиз”, дейди ҳашарчи.

Унинг айтишича, чойхонада ёғли ошларни еб ётган раҳбарлар, уларни ортга қайтаришни ўйламаяпти:

“Болаларимизни соғиндик. Қулдек ишлаяпмиз. Ҳозир 20 кило подбор терсак, овқатимиз пули бўляпти. Раҳбарлар ким қочиб кетса, ишдан бўшайди, деб таҳдид қиляпти. Қочиб кетганлар ҳам бўлди, уларни ишдан ҳайдабди, деб телефонда эшитдик. Шунга ўлган кунимиздан чидаб ўтирибмиз”, дейди андижонлик ҳашарчи.

Андижонлик ҳашарчи: “Ишдан ҳайдалишдан қўрқиб икки ойдан буён пахта теряпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:47 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG