Линклар

Шошилинч хабар
29 феврал 2024, Тошкент вақти: 10:32

Ҳиндистон ўзбек болалари ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» заводини қайта очишга рухсат берди 


Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штати, ўтган йили Ўзбекистонда 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган йўталга қарши сироп дори воситалари ишлаб чиқарувчи Марион Биотек компаниясига ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйишга рухсат берди, дея хабар бермоқда Рейтерс.


Компания Ўзбекистон, Гамбия ва Камерунда 141 боланинг ўлимига алоқадор бўлган йўтал сиропи ишлаб чиқарувчи уч ҳинд ширкати қаторига киради.
Уттар-Прадеш штатининг дорилар назорати бўйича расмийси, «компания томонидан ишлаб чиқарилган бошқа дори воситаларида сифатсизликни кўрсатувчи белгилар йўқлигини» маълум қилган.

«Ишлаб чиқарувчининг мурожаати қисман қабул қилинди», деди штат расмийси Шаши Мохан Гупта. Қарор 14 сентябрь куни эълон қилинган.

«Марион Биотекнинг пропилен гликол (ПГ)дан фойдаланиш бўйича лицензияси бекор қилинган ҳолда бошқа барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишга рухсат берилди.»

Гупта қарорга изоҳ беришдан бош тортди.

"Ўлим сиропи": Ҳиндистонда «Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчиси тергов қилинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:22 0:00

Унинг Рейтерс агентлигига билдиришича, Ҳиндистоннинг гиёҳванд моддалар бўйича бош назоратчиси Ражев Сингх Рагҳуванши Марион Биотекка тузатувчи ва профилактика чоралари режасини бошлаш тўғрисида хабар юборган.

Рагҳуванши ва компания изоҳ бериш сўровига жавоб бермади.

Уттар-Прадешда жойлашган Марион Биотек заводи ўтган йили Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг компанияга тегишли дори воситалари устидан ўтказган таҳлилидан сўнг март ойида ёпилган эди.

Таҳлиллар дори воситаларида қабул қилиб бўлмайдиган миқдордаги диэтилен гликол (ДЭГ) ва этилен гликол (ЭГ) борлигини кўрсатди, бу моддалар одатда инсон истеъмоли учун мўлжалланмаган маҳсулотларда қўлланилади.

Январь ойида Ҳиндистон ҳукумати лабораторияси томонидан ўтказилган тестлар Марион томонидан ишлаб чиқарилган сиропларнинг 22 та намунаси «сохталаштирилганини» аниқлаган.

Ҳиндистон фармацевтика департаментининг парламентга маълум қилишича, синовлар Марион заводидан олинган йўтал сиропларининг таркибий қисми бўлган пропилен гликол (ПГ) намунасида ҳам этилен гликол (ЭГ) борлигини кўрсатди.

Компания заводни ёпиш қарори бўйича штат ҳукуматига шикоят қилганидан сўнг, 11 августда таркибида пропилен гликол (ПГ) бўлмаган барча маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қайта тиклашга рухсат берилди.

Анонимлик шарти билан гапирган яна икки манбанинг Рейтерс агентлигига маълум қилишича, Марион заводи текширув ишлари якунлангунча ёпиқ қолади.

OzodNazar: “Doc-1 Max”нинг 65 қурбони; Ҳавоси ифлос пойтахт; Тиббиётга оид 46 фармон
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:57 0:00

Диэтилен гликол (ДЭГ) ва этилен гликол (ЭГ) арзон бўлгани учун пропилен гликол ўрнини босувчи восита сифатида ишлатилган.

ЖССТ аввалроқ берган баёнотига кўра, 2021 йилда пропилен гликол нархи ошганидан сўнг бир ёки бир нечта етказиб берувчилар нисбатан арзон заҳарли моддаларни қонуний кимёвий моддалар билан аралаштирган бўлиши мумкин.

Док 1-Макс иши бўйича Тошкентдаги судда маълум қилинишича, заҳарли Марион сиропларини тарқатувчилар Ўзбекистонда мажбурий синовдан ўтмаслик учун мансабдор шахсларга 33 минг доллар пора берган.
Ўзбекистон болалар ўлимида айбдор деб топилган 20 ўзбекистонлик ва бир ҳиндистонликни суд қилмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG