Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:34

"Ғаллаорол ҳокими икки йиллик раҳбарлигида 5000 дарахтни йўқ қилди"


Ғаллаорол туманида кесилган дарахтлардан қолган майдон
Ғаллаорол туманида кесилган дарахтлардан қолган майдон

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан OzodMikrofon га қўнғироқ қилган пенсионер Набижон Жўрабоевнинг иддао қилишича, 18 октябрь куни ишдан олинган Ғаллаорол тумани ҳокими Абдурашид Йўлдошев икки йил раҳбарлиги даврида 5000дан ортиқ 30-40 йиллик дарахтни кестириб, табиатга жиддий зарар етказган.

“Икки йил орасида ҳоким дарахтларга қирон келтирди. Соппа-соғ бир неча ўн йиллик дарахтларни қурт тушган деган баҳонада кестириб юборди. Шунча йил дарахтларга қурт тушмагану, бу ҳоким бўлиб келгандан кейин қурт тушиб қолибди. Бозорни бузиб ташлади, чала ётибди. Хуллас, бу ҳоким халқнинг бошига келган бир бало эди. Халқнинг дарди ахийри, президентга етиб борди ва уни ишдан олди”, дейди Набижон Жўрабоев.

Ғаллаорол ҳокими икки йил ҳокимлик даврида 5000 дарахтни йўқ қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:21 0:00
Бевосита линк

Набижон Жўрабоев кесилган дарахтлар акс этган бир неча суратларни ҳам Озодликка тақдим қилди.

Ғаллаорол туманида кесилган дарахтлар
Ғаллаорол туманида кесилган дарахтлар

Ғаллаорол туманида кесилган дарахтлар
Ғаллаорол туманида кесилган дарахтлар

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG