Линклар

Шошилинч хабар
24 май 2019, Тошкент вақти: 04:25

Атом агентлиги бошлиғи Эрон раҳбарлари билан учрашиш учун Теҳронга борди


Халқаро атом энергия агентлиги раҳбари Юкия Амано (архив сурати)

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атом энергетикаси бўйича назоратчиси Эрон раҳбарлари билан музокара ўтказиш учун Теҳронга ташриф буюрди. Сабаби, Қўшма Штатларнинг бунга қарши чиқаётган ҳукумат вакиллари ушбу мамлакатнинг ядро дастурини чекловчи халқаро битимдан чиқиш билан таҳдид қилмоқда.

Халқаро атом энергетикаси агентлиги (IAEA) бош директори Юкия Амано эътиборини “Эрон 2015 йили эришилган битим шартларини қандай бажараётганини тасдиқлаш ва кузатишга қаратади”, дейилади агентлик 25 октябрь куни тарқатган баёнотда.

Бош директорнинг сафари Вашингтон билан Теҳрон ўртасидаги баҳс авж олган пайтга тўғри келди. Президент Трамп жорий ойда Эроннинг 6 та давлат билан ядро дастури юзасидан тузган битими шартларини бажараётганини тасдиқламаслик тўғрисида қарор қабул қилди.

Трамп 10 октябрь куни Эроннинг сиёсатига оид узоқ кутилган маърузасида ушбу мамлакатни “қабиҳ режим” деб атади ва “жиддий нуқсонлар” бартараф қилинмайдиган бўлса, битимдан чиқиш билан таҳдид қилди.

У Теҳронни баллистик ракеталарни тинмай синовдан ўтказаётгани ва Яқин Шарқдаги экстремистларни қўллаб-қувватлаётгани билан битим “руҳи”ни бузаётгани учун кескин танқид қилди.

Энди АҚШ Конгресси ихтиёрида ядро дастури бўйича битимга эришилгандан сўнг Теҳронга қарши бекор қилинган иқтисодий санкцияларни қайта қўллаши учун 60 кундан камроқ вақт бор.

2015 йили Обама президент бўлиб турган пайтда тузилган битимга кўра, Эрон халқаро санкциялар бекор қилиниши ҳисобига ядро дастурини қисқартиришга рози бўлган эди. Битимга АҚШ билан Эрондан ташқари Россия, Британия, Франция ва Германия имзо чеккан.

АҚШ ва бошқа мамликатларнинг ҳукумат вакиллари ушбу битим Эроннинг ядро қуролига эга бўлиш имкониятини пасайтиради, деб ҳисоблайди. Расмий Теҳрон вакиллари эса ядро дастури тинчлик мақсадларига қаратилганиниайтиб келади.

Эроннинг давлатга қарашли ахборот агентликлари тарқатган хабарда маълум қилинишича, Амано вице-президент Али Акбар Солиҳий билан учрашади. У ҳукуматдаги бошқа вазифалари қатори Эроннинг ядро дастурини ҳам назорат қилади.

Аменонинг айтишича, битимда Теҳроннинг ядро дастури дунёдаги энг қаттиқ текширувдан ўтказилиши кўзда тутилган.

У IAEA инспекторлари Эрон битим шартларини қандай бажараётгани юзасидан текширув ўтказиш чоғида ҳеч қандай муаммога дуч келмаётгани ҳақида баёнот берди.

Европа Иттифоқи раҳбарлари ҳам битимда олган мажбуриятларига содиқ эканини яна бир карра тасдиқлади.

Эрон парламенти – Мажлиснинг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Муртазо Сафарий Натанзий битимнинг европалик иштирокчиларини уни ҳимоя қилишга даъват этди.

Унинг қўшимча қилишича, Теҳрон Европа мамлакатларига битим юзасида қайта музокара ўтказилмаслигини очиқ-ойдин билдирди.

Эрон олий раҳбари, оятуллоҳ Али Хаменеи битимга имзо чеккан давлатлар унинг шартларини бузмагунча Теҳрон ҳам бузмайди, аммо Вашингтон Трамп таҳдид қилаётганидай, ундан чиқадиган бўлса, битимни "йиртиб ахлатга улоқтиради".

XS
SM
MD
LG