Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 13:43

Қизил вино соғлиққа фойдали эканлиги ҳақида кўп ёзилган. Жумладан, айрим изланишларга кўра, қизил вино юрак ишлашини яхшилайди ва қандли диабет олдини олади.

Journal of Agricultural and Food Chemistry журналига таяниб, go.newsfusion.com нашрининг хабар қилишича, янги тадқиқот натижаларига кўра, қизил винода тиш чириши ҳамда пародонтит, яъни милк хасталиги олдини олувчи моддалар бор.

Изланувчилар вино таркбидаги полифенол деб номаланувчи бирикмалар оғиздаги зарарли бактарияларга қарши курашишини аниқлади.

Аммо изланиш муаллифлари бир вақтнинг ўзида бу дегани кўпроқ қизил вино ичиш керак, дегани эмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Бундан олдинги изланишлар полифеноллар антиоксидант хусусиятларига эга эканлигини кўрсатган эди.

Кейинги йиллардаги изланишлар эса полифеноллар танадаги «фойдали» бактериялар билан ҳам ишлашиб, тана соғлиғини яхшилашини кўрсатди.

Навбатдаги изланиш муаллифлари қизил винодаги полифеноллар тишга ёпишиб, тиш тоши шаклланишига ҳамда милк хасталигига олиб келувчи бактерияларга қандай таъсир қилишини ўрганишган. Улар ўз тажрибалари давомида полифеноллар бактерияларнинг тишга ёпишиш қобилиятини сусайтириши кузатишган. Оғиздаги Streptococcus dentisani безиён бактерияси билан бирлаштирилганда полифеноллар янада яхши натижа кўрсатган.

Изланиш муаллифлари ушбу натижа янги даволаш услубларига олиб келиши мумкинлигини айтишди. Аммо улар полифенолларнинг ушбу хусуятларини ҳали клиник синовлардан ўтказилмаганини қўшимча қилишди.

XS
SM
MD
LG