Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:32

Антарктидада 280 миллион ёшдаги ўрмон қолдиқлари топилди


Антарктидадаги ўрмонлар динозаврлардан олдин пайдо бўлган.

Геологлар Антарктидада 280 миллион ёшдаги дарахтлар қолдиқларини топишди. Бу ҳозиргача аниқланган энг эски қутб ўрмони қолдиқларидир.

Висконсин-Милуоки университети олимлари Эрик Гулбрансон ва Жон Исбелл ўтган йилнинг ноябрь ва январь ойлари ўртасида Трансарктик тоғларни ўрганган.

Улар тошлар орасида қачонлардир гуллаб-яшнаган дарахтлар қолдиқларини топишган.

Гулбрансон билан Исбелл аввалроқ 13 дарахт қолдиқларини топиб, уларнинг ёшини 260 миллион йил эканлигини тахмин қилишган эди. Бу эса мазкур ўрмон динозаврлар пайдо бўлишидан олдин шаклланганини англатади.

Изланувчилар ушбу ўрмон қандай қилиб юзага келганини аниқлаш учун музлаган тепаликларга қайтиб боришган.

Профессор Гулбрансон Антарктидада мавжуд бўлган ўрмонлар ҳақида 1910 йилдан бери маълум эканлигини, аммо мазкур ҳудудлар яхши ўрганилмаганини айтди.

Қутбий ўрмон ҳозирда ўсимликлар ўса олмайдиган кенгликларда бўлган. Гулбрансон бундай шароитда ўса олган дарахтлар жуда чидамли бўлганини тахмин қилди.

Олимларга кўра, бу дарахтлар ёзги ҳолатидан қишки уйқуга тезда ўтиш қобилиятига эга бўлган.

XS
SM
MD
LG