Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2018, Тошкент вақти: 05:56

Исроилдаги ғордан топилган жағ парчаси 177-194 минг ёшда эканлиги аниқланди. Бу ҳақда жорий ҳафтада хабар қилган Science журналига кўра, топилма жағдаги тишлар инсонга тегишли бўлган бўлса, ушбу қазилма Африка ташқарисида топилган энг эски анатомик жиҳатдан замонавий одам қолдиқларидир.

Қолаверса, бу топилма замонавий одамларникига ўхшаш хусусиятларга эга шу кунгача аниқланган энг эски қазилмадир.

Бундай қазилмалар ҳамда генетик анализ замонавий одамлар Африкани қачон тарк этгани ҳамда қачон замонавий одамга айлангани ҳақидаги саволларга жавоб беришда қўл келади.

Исроилдаги топилма замонавий одамлар Африкани аввал ишонилгандан эртароқ тарк этган бўлиши мумкин, деган хулосага олиб келади.

Исроил ғорида нафақат жағ парчаси, балки меҳнат қуроллари ҳам топилган.

XS
SM
MD
LG