Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:46

Ўртача ҳарорат йил сайин кўтарилаётган Арктикада оқ айиқлар оч қолмоқда


Science журналида чоп этилган изланиш натижаларига кўра, қутб айиқлари тўқ юриш учун етарлича тюлень топа олмаяпти.

Олимларнинг айтишича, сайёрамизнинг ўртача ҳарорати кўтарилишда давом этар экан, ушбу муаммо янада кескинлашади.

Тадқиқот муаллифлари Бофорт денгизида тўққиз урғочи айиқни баҳор ойлари давомида кузатган. Қутб айиқлари айнан шу мавсумда кўп овқатланади ва ёз ойлари учун қувват тўплайди.

Олимлар ушбу айиқларнинг метаболизми аввал ишонилгандан 1,6 маротабага тез эканлигини аниқлаганлар.

Тўққиз айиқнинг беш нафари 11 кун ичида етарлича овқатлана олмагани учун вазн йўқотган.

«Айиқларнинг тўрттаси тана массасининг 10 ёки ундан кўп фоизини йўқотди», дейилади ҳисоботда.

Арктикада ўртача ҳарорат сайёранинг бошқа қисмларига солиштирганда икки марта тезроқ кўтарилмоқда. Бу эса қутб айиқларини ўзларининг асосий озуқалари бўлмиш ёш тюленларни овлаш учун кўпроқ масофани босиб ўтишга мажбурламоқда.

Кейинги ўн йил давомида қутб айиқларининг жон сақлаши қийинлашди. АҚШ Геологик тадқиқотлар маркази ҳисобларига кўра, қутб айиқлари сони сўнгги ўн йил ичида 40 фоизга қисқарган.

XS
SM
MD
LG