Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:16

Япон олимлари бир томчи қондан одам яратиш томон дастлабки қадамни ташлади


Қон ҳужайралари
Қон ҳужайралари

Япон олимлари тарихда биринчи марта инсон қон ҳужайраларини етилмаган тухумҳужайраларга айлантиришга муваффақ бўлди.

Бу натижа бир кун келиб лабораторияда қариндошлар қони ёки тўқимасидан бола ўстиришга имкон яратиши мумкин.

Тажрибада қатнашган олимлардан бири, Киото университети ходими Митинори Саитоу бундан аввал илдиз ҳужайралардан сичқон тухум ҳужайралари ва сперма етиштиришга муваффақ бўлган эди.

Инсон тухумҳужайраларини яратиш учун бошқача ёндашишга тўғри келган. Хусусан, инсон қон ҳужайралари исталган тана ҳужайрасига айлана оладиган плюрипотент ҳужайраларга айлантирилган. Бунинг ортидан ушбу ҳужайралар сичқонлардан олинган эмбрион ҳужайралардан тайёрланган тухумдонларга киритилган.

Мазкур метод билан ҳосил бўлган тухумлар уруғлатиш учун етарли даражада ривожланмаган. Аммо олимларнинг айтишича, бу технология тирик ёки вафот этган қариндошлар генетик материалидан бола ўстиришга йўл очиб беради. Шунингдек, ушбу технология бепушт ёки бир жинсли жуфтликлар ўз ДНКларига эга фарзанд катта қилишларига имкон беради.

Эндиликда олимлар лабораторияда инсон спермаси ҳамда уруғланиш учун етарлича ривожланган тухумҳужайраларни ясаш устида бош қотирмоқдалар.

Айримлар ушбу янги технология рухсатсиз бошқа одамлар ҳужайраларидан бола катта қилиб олинишига йўл очиб беришидан хавотирда. Бошқалар эса лабораторияда тайёрланган болалар жиддий генетик касалликларга чалиниши мумкинлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG