Линклар

Коми Сенат комиссиясига Трамп жиноят терговини тўхтатишни талаб қилганини айтади


ФТБ собиқ директори Жеймс Коми ва президент Дональд Трамп

АҚШ Федерал Тергов Бюросининг собиқ директори Жеймс Коми президент Дональд Трамп ўзига содиқликни талаб қилгани, миллий хавфсизлик масалалари бўйича илк маслаҳатчиси ва унинг россиялик расмий шахслар билан алоқаларига оид жиноят терговини тўхтатиш борасида босим ўтказганини айтди.

Коми ушбу фикрларни Сенатнинг Разведка масалалари бўйича қўмитасига берган ва 7 июнь куни эълон қилинган ёзма гувоҳлигида билдирди.

Унинг комиссия олдида очиқ гувоҳлик бериши 8 июнга мўлжалланган.

Комининг фикрлари президент Трампнинг ФТБнинг Майкл Флинн ишини тергов қилаётганига аралашишга ҳаракат қилгани хусусидаги бир қанча шов-шувли ОАВ хабарлариниқисман тасдиқлайди.

Флинн ишга тайинланганидан сўнг орадан бир ой ҳам ўтмай, 13 февраль куни бўшатилган эди.

Трампнинг адвокати Комининг ёзма гувоҳлиги хусусида сўз юритиб, президентга ФТБ шахсан уни тергов қилмаётганини айтганини маълум қилди.

"Президент ўзини бутунлай ва мутлақо айбсиз деб билади", деб айтди адвокат Марк Казовиц.

Бироқ АҚШнинг юксак лавозимли қонун чиқарувчиси, Вакиллар палатаси спикери Пол Райан эътиборни Трампнинг Комига босим ўтказганига қаратди ҳамда президентнинг мамлакатдаги қонунни қўлловчи энг юқори лавозимли давлат хизматчисидан содиқлик талаб қилиши "ўринсиз" иш бўлган, деб айтди.

Коми берган ёзма гувоҳлигида Трамп билан иккови 27 январь куни кечки хусусий зиёфатда бирга бўлгани ва овқатланиш вақтида Трамп ундан, бундан буён ҳам ФТБ директори бўлиб қолишни истайсизми, деб сўрагани айтилади. Коми номзодини ушбу лавозимга Трампнинг ўтмишдоши Барак Обама кўрсатган эди.

Коми 10 йиллик хизмат муддатида тўлиқ ишламоқчи эканини айтган ва "сиёсий нуқтаи назардан ҳеч кимга ён босмаган". Трамп эса январь ойидаги кечки зиёфат чоғида Комига, “менга содиқ одам керак. Содиқ бўлишингизни кутяпман”, Коми эса бунга жавобан, мен фақат ҳалол ишлашим мумкин, деб айтган. Сўнгра Трамп унга, менга “ҳалол содиқлик” керак, Коми эса, “мен ана шундай содиқ бўлишим мумкин”, деган.

14 февраль куни Оқ Уйда бўлиб ўтган учрашувда Трамп Комига бюронинг Флиннга оид иши юзасидан босим ўтказди.

“Флинн кетгани сабабли бу ишни нима қилиш кераклигини яхши биласиз. У – яхши инсон», дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтиради Коми.

Комининг ёзма гувоҳлигида, “Президент биздан Флиннинг декабрь ойида Россия элчиси билан суҳбатлари хусусида сохта маълумот бергани билан боғлиқ тергов ишини тўхтатишни илтимос қилганини тушундим”, дейилади.

Трапм Комини 9 май куни ишдан бўшатгани Вашингтонда шовшув қўзғатди ва унинг президентлигига янада қуюқроқ кўланка ташлади, яъни Трамнинг ёрдамчиларируслар ва бошқа чет эллик расмий кишилар билан алоқа қилгани хусусидаги гумону таъналарга сабаб бўлди.

ФТБ терговидан ташқари, Сенатнинг Разведка масалалари бўйича қўмитаси ва Вакиллар палатасининг камида битта қўмитаси ушбу алоқаларнинг табиатини ўрганиб, АҚШ разведка ҳамжамиятининг Россия 2016 йилги сайлов кампаниясига аралашгани ва уни натижасини Трамп фойдасига оғидрмоқчи бўлгани ҳақидаги хулосаларини кўриб чиқмоқда.

Комининг ёзма гувоҳлигида қайд этилишича, Трамп унга, шахсан мен федерал терговга тортилмаганини жамоатчиликка маълум қиласиз, деб босим ўтказган. Трамп 30 мартдаги телефон орқали суҳбатда ундан, боши устидаги “булутларни қандай йўқ қилиш” мумкинлигини сўраган.

“Мен унга Россия масаласини имкон қадар тез тергов қиламиз, агар ҳеч нарса топа олмасак, зўр иш бўлар эди, шунда ишимизни яхши бажарган бўламиз, деб жавоб бердим, – деб ёзади Коми. – У гапимга қўшилди, аммо кейинчалик яна унга бошоғриқ бўлаётган муаммоларга алоҳида урғу берди”.

XS
SM
MD
LG